3. Таҳлил ва натижалар.
Саноат корхоналарида инвестицион салоҳиятини оширишнинг хорижий
мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилинар экан, АҚШ ва Хитойнинг ушбу
йўналишдаги тажрибаси мақбул экани аниқланди. Бунга асосий сабаб АҚШнинг
худди Ўзбекистон сингари саноат ривожланишида минтақавий хилма-хиддиги
бўлса, Хитойда эса саноат салоҳиятининг инвестициялар ҳисобидан муттасил ошиб
бораётганлигидир.
АҚШ иқтисодиёти рақобатбардошлигининг юқори даражасига асосан илмий
фаолиятга инвестицияларни рағбатлантириш ва янги технологияларни ишлаб
чиқиш барча даражадаги ҳукуматнинг асосий функцияларидан бири бўлганлиги
сабабли эришилди. Шу билан бирга, давлат илмий-тадқиқот харажатларининг
ярмини ўз зиммасига олади ва барча фундаментал тадқиқотларнинг ярмидан
кўпини
молиялаштиради.
Қолган
маблағлар
хусусий
корпорациялар,
университетлар ва хорижий инвесторлар томонидан тақдим этилади (Л.А.Ахмедова,
У.Б.Булатова, 2016).
Бунинг сабаби шундаки, алоҳида давлатлар ва умуман мамлакатнинг
сармоявий салоҳиятини ривожлантириш ҳар доим барча даражадаги ҳукуматлар
фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Жумладан,
АҚШда минтақаларнинг инвестиция салоҳиятини ривожлантириш учун турли
даражадаги ҳукуматларда қўлланиладиган барча усулларни уч гуруҳга бўлиш
мумкин (1-расм).
1-расм. АҚШда саноат корхоналарининг инвестиция салоҳиятини
ривожлантириш учун қўлланиладиган усуллар
1
Шуни таъкидлаш керакки, амалда маълум усулларнинг комбинацияси
қўлланилади, уларнинг табиати ва нисбати маҳаллий ўзига хосликларга боғлиқ.
Давлат органлари таклиф этилаётган инвестиция лойиҳалари қийматига қараб
турли инвесторлар учун дифференциал шарт-шароитлар яратади. Одатда,
иқтисодиётнинг давлат аҳамиятига молик тармоқларини ривожлантиришни
1
Муаллиф ишланмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |