ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУФИЁНА ИҚТИСОДИЁТ УЛУШИНИ
ҚИСҚАРТИРИШДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
Набиев Ф.Н.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
Аннотация. Мазкур мақолада хуфиёна иқтисодиёт улушини қисқартиришда
рақамли технологияларнинг муҳимлиги тадқиқ этилган. Шунингдек, хуфиёна
иқтисодиётни
келтириб
чиқарувчи
омиллар,
унинг
оқибатлари
ҳамда
мамлакатимиздаги хуфиёна иқтисодиёт улушининг ўсиш тенденциялари таҳлил
қилинган. Бундан ташқари мавзуга доир хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар
қарашлари ҳамда илғор хорижий мамлакатлар тажрибалари ўрганилган. Шу билан
биргаликда, олиб борилган тадқиқот натижасида хуфиёна иқтисодиёт улушининг
ошиб бориши мамлакат иқтисодий хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳоланиши
таҳлиллар орқали ёритилган. Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб,
мамлакатда хуфиёна иқтисодиёт улушини қисқартириш юзасидан таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: хуфиёна иқтисодиёт, иқтисодий хавфсизлик, рақамли
технологиялар, солиқ юки, коррупция, бюрократик тўсиқлар, давлат (нодавлат)
ташкилотлари интеграцияси, рақамлаштириш, хавф, таҳдид, индикаторлар,
маҳсулот ва хизматларга идентификацион кодларни бириктириш тизими, нақдсиз
ҳисоб-китоб тизими, суньий онг.
Аннотация. Данная статья посвящена цифровым технологиям как
инструменту снижения доли теневой экономики. А также анализируются факторы,
вызывающие теневую экономику, ее последствия и тенденции роста в нашей стране.
Кроме этого, были изучены зарубежные и отечественные парадигмы и опыт
передовых зарубежных стран. При этом области, которым следует уделить
основное внимание, определяются на основе точных анализов и проверенных научных
подходов. Также, разработаны предложения по снижению доли теневой экономики за
счет поэтапного внедрения данных направлений.
Do'stlaringiz bilan baham: |