Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

3. Таҳлил ва натижалар
Таъкидлаш жоизки, хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш бўйича ҳукумат 
томонидан сўнгги 14 йил ичида бир қатор ислоҳотлар олиб борилган. Хусусан, 
солиқлар сони 18 тадан 9 тага туширилган, солиқ ставкалари: жисмоний 
шахслардан олинадиган даромад солиғи - 22 фоиздан 12 фоизга, юридик 
шахслардан олинадиган фойда солиғи 35 фоиздан – 15 фоизга, қўшилган қиймат 
солиғи – 24 фоиздан – 12 фоизга пасайтирилган.
Бундан ташқари, бизнесни рақамлаштириш индекси бўйича 190 давлат ичида 
112-ўриндан – 43-ўринга, Халқаро коррупция индексига кўра, 180 та давлат ичида 
172-ўриндан – 126-ўринга, бизнесни юритиш индекси бўйича 190 та давлат ичида 
147-ўриндан – 69-ўринга кўтарилган. Бироқ, мазкур кўрсаткичларга қарамасдан 
хуфиёна иқтисодиёт улуши тартибсиз равишда 38 фоиздан 62 фоизга ўсган (1-
жадвал). 
 
 
 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
160 
1-жадвал 
Хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш бўйича амалга оширилган
ислоҳотларнинг таҳлили
 
Т/Р 
Ислоҳот қилинган соҳалар
2009 
2012 
2017 
2022 
1. Солиқлар сони
2
18 
15 
13 

Солиқ ставкалари: 
2. Жисмоний шахслардан олинадиган 
даромад солиғи 
22% 
22% 
21% 
12% 
3. Фойда солиғи 
35% 
30% 
20% 
15% 
4. ҚҚС 
24% 
20% 
20% 
12% 
5.
Бизнесни рақамлаштириш Жаҳон 
банкининг “GovTech Maturity Index”
3
(190та давлат ичида - ўрин) 
112 

80 
43 
6.
Коррупция даражаси “Transparency 
International”
(180та давлат ичида - ўрин)
4
172 
170 
157 
126 
7.
Бизнесни юритишдаги бюрократик 
тўсиқлар “Doing business”
5
(190та давлат ичида - ўрин) 

147 
76 
69 
(2021) 
8. ЯИМга нисбатан хуфиёна иқтисодиёт 
улуши 

38%
6
50%
7
62%
8
Бундан ташқари, Халқаро валюта жамғармасининг 2021 йилги ҳисоботида, 
ривожланаётган мамлакатларда ЯИМга нисбатан хуфиёна иқтисодиёт улуши 30-
39 фоизни ташкил этиши белгиланган. Жаҳон банкининг маълумотларига кўра 
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда хуфиёна иқтисодиёт улуши 58,5 фоизни 
ташкил этган.
9
Шунингдек, Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот-котиби 
М.Хасанованинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги расмий 
баёнотида Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда хуфиёна иқтисодиёт улуши 48-
62 фоизни ташкил қилганлиги таъкидланган. Мазкур кўрсаткичлар хуфиёна 
иқтисодиёт бўйича инқироз ҳолати индикаторларида инқироз ҳолатининг 
3 даражаси (инқироз)дан ошганлиги (2-жадвал), Ўзбекистон Республикаси 
Иқтисодий хавфсизлигига бевосита таҳдид сифатида баҳоланмоқда. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling