Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2009 2012 2017 2022 1. Солиқлар сони 2 18 15 13 9 Солиқ ставкалари
3. Таҳлил ва натижалар.
Таъкидлаш жоизки, хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш бўйича ҳукумат томонидан сўнгги 14 йил ичида бир қатор ислоҳотлар олиб борилган. Хусусан, солиқлар сони 18 тадан 9 тага туширилган, солиқ ставкалари: жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - 22 фоиздан 12 фоизга, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 35 фоиздан – 15 фоизга, қўшилган қиймат солиғи – 24 фоиздан – 12 фоизга пасайтирилган. Бундан ташқари, бизнесни рақамлаштириш индекси бўйича 190 давлат ичида 112-ўриндан – 43-ўринга, Халқаро коррупция индексига кўра, 180 та давлат ичида 172-ўриндан – 126-ўринга, бизнесни юритиш индекси бўйича 190 та давлат ичида 147-ўриндан – 69-ўринга кўтарилган. Бироқ, мазкур кўрсаткичларга қарамасдан хуфиёна иқтисодиёт улуши тартибсиз равишда 38 фоиздан 62 фоизга ўсган (1- жадвал). www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 160 1-жадвал Хуфиёна иқтисодиётни қисқартириш бўйича амалга оширилган ислоҳотларнинг таҳлили Т/Р Ислоҳот қилинган соҳалар 2009 2012 2017 2022 1. Солиқлар сони 2 18 15 13 9 Солиқ ставкалари: 2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 22% 22% 21% 12% 3. Фойда солиғи 35% 30% 20% 15% 4. ҚҚС 24% 20% 20% 12% 5. Бизнесни рақамлаштириш Жаҳон банкининг “GovTech Maturity Index” 3 (190та давлат ичида - ўрин) 112 - 80 43 6. Коррупция даражаси “Transparency International” (180та давлат ичида - ўрин) 4 172 170 157 126 7. Бизнесни юритишдаги бюрократик тўсиқлар “Doing business” 5 (190та давлат ичида - ўрин) - 147 76 69 (2021) 8. ЯИМга нисбатан хуфиёна иқтисодиёт улуши - 38% 6 50% 7 62% 8 Бундан ташқари, Халқаро валюта жамғармасининг 2021 йилги ҳисоботида, ривожланаётган мамлакатларда ЯИМга нисбатан хуфиёна иқтисодиёт улуши 30- 39 фоизни ташкил этиши белгиланган. Жаҳон банкининг маълумотларига кўра Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда хуфиёна иқтисодиёт улуши 58,5 фоизни ташкил этган. 9 Шунингдек, Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот-котиби М.Хасанованинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги расмий баёнотида Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда хуфиёна иқтисодиёт улуши 48- 62 фоизни ташкил қилганлиги таъкидланган. Мазкур кўрсаткичлар хуфиёна иқтисодиёт бўйича инқироз ҳолати индикаторларида инқироз ҳолатининг 3 даражаси (инқироз)дан ошганлиги (2-жадвал), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий хавфсизлигига бевосита таҳдид сифатида баҳоланмоқда. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling