Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
2. Адабиётлар шарҳи.
АҚШлик иқтисодчи олимлар Доминик Энсте ва Фридрик Шнайдерлар хуфиёна иқтисодиётни норасмий ёки параллель иқтисодиёт деб атаб, унинг расмий иқтисодиёт билан ўзаро ҳамжиҳатликда мавжуд бўлишини таъкидлашган (Schneider, Enste, 2002). Шунингдек, Степичева (2007), Гудийлар (2020) хуфиёна иқтисодиётни – муайян шароитларда, ўз иқтисодий фаолиятини яшириш қулай бўлган вазият сифатида таърифлаб, унинг 5 та омили (табиий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувдаги нутқи. Электрон ресурс: “https://president.uz/uz/lists/view/6561” www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 159 ижтимоий)ни санаб ўтишган. Канадалик тадқиқотчи олимлар Марк ва Кларклар (2016) хуфиёна иқтисодий фаолият мамлакат статистик кўрсаткичларида акс эттирилмаслиги натижасида, ҳукумат томонидан миллий иқтисодиётни янада такомиллаштириш бўйича қўлланиладиган механизмларининг самарадорлигига таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтишган. Рус олимлари Агарков (2008) ва Дергачевлар (2019) хуфиёна иқтисодиётни келтириб чиқарувчи омилларини шартли равишда тўрт (молиявий-иқтисодий, ҳуқуқий, маъмурий ҳамда ижртимоий-сиёсий) гуруҳга ажратганлар. Шу билан биргаликда, Иқтисодий фанлар профессори Юнусова (2016) томонидан хуфиёна иқтисодиёт, мураккаб ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатида баҳоланиб, унинг қуйидаги 4 та асосий сабаблари келтириб ўтилган: – солиқ юкининг юқорилиги ҳамда бизнес юритишдаги қийинчиликлар; – тартибга солувчи ҳуқуқий тизимнинг номукаммаллиги; – жамиятнинг даромадлар бўйича юқори даражадаги табақаланиши; – қонун билан алоҳида бир гуруҳ меҳнатидаги чекловлар (Юнусова, 2016). Бундан ташқари, Халқаро валюта жамғармаси Стратегия, сиёсат ва таҳлил департаменти директори Мартин Мюлайзен (2018) рақамли технологияларга хуфиёна иқтисодиётга чек қўйишнинг ягона воситаси сифатида баҳо берган. Иқтисодчи олим, Россия Федерацияси давлат арбоби Руслан Долженконинг (2020) таъкидлашича, хуфиёна иқтисодиёт улушини қисқартириш фақатгина барча даражадаги меҳнат жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали амалга оширилиши мумкин. Алоҳида қайд этиш лозимки, хуфиёна иқтисодиётга қарши ноъананавий усулларни қўллаш энг самарали воситалардан бири эканлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Кудбиев (2020) томонидан таъкидланган. Жумладан, рақамли технологияларни (электрон- ҳисобвақарлар) кенг жорий қилиш, тадбиркорлик субъектларини тўлиқ онлайн- назорат касса машиналарига ўтказиш, акциз тўланадиган товарларни маркировкадан ўтказишнинг замонавий усулларини жорий қилиш; - рискларни бошқариш модулларидан фойдаланишни кенгайтириш ва барча даражадаги юқори хавфли операцияларни автоматик равишда аниқлаш дастурини бизнеснинг барча модулларига интеграция қилиш; - иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ҳажмини ошириш; - банк хизматларининг оммавийлигини ошириш. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling