Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

3. Тадқиқот методологияси
Илмий тадқиқотни амалга оширишда индукция, дедукция, синтез каби 
усуллардан фойдаланилган. Шунингдек, валюта сиёсатининг давлатлар ташқи 
савдоларига таъсирини таҳлил қилишда Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Статистика қўмитасининг расмий 
статистик маълумотларидан фойдаланилди.
4. Таҳлил ва натижалар. 
Давлатлар ўртасида халқаро алоқалар жадаллик билан ривожланиш асосан XIX 
асрнинг ўрталаридан бошланди. Аммо ўша даврда олтин танга стандарти амал 
қилган ва бу вазиятда давлатлар алоҳида валюта сиёсатини юритишга ҳожат 
қолмаган. Иккинчи жаҳон уриши давридан кейин давлатлар ўртасида фиксирланган 
валюта курсини таъминлаш катта муаммога айланди. Ушбу алмашинув курси 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
168 
режимига яқин бўлган курс ўрнатиш мақсадида боғланган курс режимини 
амалиётга киритди. Ўша даврдаги янги валюта тизимига кирган давлатлар 
боғланган алмашинув курсини олиб боришга мажбур бўлсаларда аммо давлатлар 
ўзларининг экспортлари рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида доимий 
девальвация амалга ошириб турган.  
 
1-расм. Бутун жаҳон давлатлари экспортининг ЯИМга нисбати (фоизда)
1
 
Бреттон Вудс валюта тизимининг айрим элементларининг сақланиб қолган 
бўлсада, 1971 йилда ушбу тизимининг бекор бўлиши давлатлар олдига сузиб 
юрувчи алмашинув курсидан бошқа вариантни қўймади. Шунга кўра аксарият ушбу 
валюта тизимидаги давлатлар сузиб юрувчи алмашинув курсларига ўтишди. Таҳлил 
натижаларига кўра, айнан сузиб юрувчи алмашинув курсидаги валюта сиёсати 
давлатлар ўртасида савдо алоқаларини кескин ривожлантириб юборди. Хусусан, 
1970 йилда барча давлатлар экспортларининг ЯИМга нисбати 12,8 фоизни ташкил 
этган бўлса, 1980 йилга келиб 20 фоиздан ҳам ошган. Бу билан айтишимиз 
мумкинки, давлатлар очиқ иқтисодиёт режимини белгилашдан бошқа чора 
қолмаган. Яъни давлатлар ЯИМларини ошириш учун ички талаб етарли бўлмай 
қолган. 
Таҳлилларни давомида давлатлар экспортларининг ЯИМга нисбати 1980 – 
2008 йиллар давомида доим ошиб борган. Хусусан, 2000 йилда ушбу кўрсаткич 23,6 
фоизга етган бўлса, 2008 йилга келиб эса 31 фоизга етган. 2008 йилдаги иқтисодий 
инқироз, ҳамда 2014 йилда ва 2020 йиллардаги турли локал ва халқаро иқтисодий 
инқирозлар бу кўрсаткични тебранишини таъминлади. 
Давлатларнинг экспортлари ҳажмининг ошиши ўз навбатида уларнинг 
импортлари ҳажмининг ошишига ҳам олиб келади. Чунки маълум бир давлат 
экспортининг ошиши унинг миллий даромадларини оширади ва бу эса уларнинг 
импортларини ҳам оширади.
1
 https://data.worldbank.org/indicator/NE.EXP.GNFS.ZS


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
169 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling