Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
2. Адабиётлар шарҳи.
S.Fanelli ва L.Straub (2020) каби иқтисодчилар кичик очиқ иқтисодиёт мисолида валюта сиёсатига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилишган. Хусусан, улар томонидан иккита асосий таркибий қисмдан иборат, яъни маҳаллий ва ташқи облигациялар бозорларининг қисман сегментацияси, ҳамда капитал оқимларига жавобан реал валюта курсини ҳаддан ташқари ўзгарувчан қиладиган ташқи молиявий ресурсларнинг таъсирини ўрганишган. Облигацияларнинг қисман сегментация шуни англатадики, Марказий банк облигациялар бозорларида интервенцияни амалга ошириш орқали валюта курсига ҳамда маҳаллий ва чет ел облигациялари рентабеллиги ўртасидаги фарқларга таъсир қилиши мумкин. Бундай чоралар Марказий банк томонидан ташқи молиявий ресурсларининг ички қимматли қоғозлар бозорига таъсирини юмшатиш мумкин, аммо ушбу операция харажатлари юқори бўлиб, чет эл инвесторлари учун фойдани олиб чиқиб кетиш каби харажатларни ҳам келтириб чиқаради. Улар томонидан ушбу вазиятни ҳал қиладиган оптимал валюта сиёсатини аналитик равишда тавсифланади. Хусусан, оптимал валюта сиёсати ташқи омилларга суянган ҳолда, валюта курсини барқарорлаштиради. Ушбу сиёсат иқтисодиётга силлиқ тарқалишни ўз ичига олади, аммо валюта курсларининг катта частотада тебранишига имкон беради. Шунингдек, ушбу сиёсат узоқ муддатда иқтисодиётни барқарорлаштиришга қаратилган бўлиб, хатто ташқи шоклар йўқолгандан кейин ҳам қисман интервенция ўтказилади. Бизнинг фикримизча, юқоридаги валюта сиёсати самарадорлиги ички ва ташқи инвесторлар томонидан Марказий банк қарорларига ишончни талаб қилади, чунки Марказий банклар мажбуриятсиз интервенцияни амалга оширмайди. Ушбу иқтисодчилар томонидан амалга оширилган моделида кўп мамлакатли кенгайтмасидан фойдаланган ҳолда кенг тарқалган интервенциянинг глобал оқибатларига ойдинлик киритган. Уларнинг моделларидан шуни кўриш мумкинки, давлатлар валюта захираларини ортиқча тўплаш орқали тўплашга харакат www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 167 қиладилар ва бу эса аҳоли фаровонликни пасайтиради ва жаҳон фоиз ставкаларининг самарасиз пасайишига олиб келган. R.Chang (2018) Марказий банк томонидан интервенция ва бу орқали валюта курсига таъсири таҳлил қилинган. Унинг фикрича, стерилизация қилинган валюта интервенцияси иқтисодий субъектларга тегишли активларнинг валюта таркибини ўзгартириш орқали самарали бўлиши мумкин. Иқтисодчи муқобил канални таклиф қилади, яъни стерилланган интервенция реал таъсир кўрсатиши мумкин, чунки у марказий банкнинг молиявий воситачиларга нисбатан соф кредит позициясини ўзгартиради ва шу билан ташқи қарз лимитларига таъсир қилади. Ушбу таҳлил натижаси вақти-вақти билан мажбурий гаров чекловлари остида маҳаллий банклар билан очиқ иқтисодиёт модели контекстида ишлаб чиқилган. Интервенция, агар у чекловлар боғланганда содир бўлса, ҳақиқий таъсирга эга бўлади. Бундай пайтларда расмий заҳираларни стерилизация қилинган ҳолда сотиш марказий банкнинг ички банклар олдидаги қарзини камайтириш орқали чекловларни юмшатади ва маҳаллий иқтисодий агентларга кредит таклифини ошириш учун ресурсларни кўпайтиради. Иқтисодчи томонидан олиб борилган таҳлиллар Марказий банкнинг интервенция сиёсати, расмий заҳираларни тўплаши ва пул-кредит сиёсати ўртасидаги ўзаро таъсир учун бир қанча эътиборга молик натижаларни тақдим қилган. F.Marcel (2012) томонидан олиб борилган эмпирик таҳлили шуни кўрсатдики, валюта сиёсатининг мақсади ва ички иқтисодиётнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши билан боғлиқ хавотирлар сўнгги ўн йил ичида капитал назоратини (қайта) жорий этиш ва давом эттириш учун иккита асосий сабаб бўлган. Капитал назорати валюта курсларини сезиларли даражада кам баҳолаган мамлакатларда кучли ишлаши кўрсатилган. Иқтисодчининг фикрича, капитал оқимини назорат қилиш бир томондан молия бозорининг ўзгарувчанлиги ёки ўзгарувчан капитал оқимлари ҳақидаги рискларни камайтиришга қаратилган бўлса, иккинчи томондан эса капитал оқимини назорат қилиш орқали юқори кредит ўсиши, инфляциянинг ўсиши ва ишлаб чиқариш ўзгариш частотасининг кенгайиши каби рискларни келтириб чиқарувчи иқтисодиётнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишининг ҳам олдини олади. Таҳлиллар шуни кўрсатганки, капитал назорати юқори бўлган ва назоратни фаол амалга ошираётган мамлакатлар, одатда, қатъий валюта курси режимлари, инфляцияни таргетлаш каби пул-кредит сиёсатини режимини қўлламаган ва саёз молиявий бозорларга эга бўлган мамлакатлар ҳисобланган. Ушбу таҳлиллар шуни кўрсатдики, давлатлар мустақил макроиқтисодий ва пруденциал сиёсатлар ва капитал оқимларини тартибга солишнинг самарали механизмлари йўқлигини қоплаш учун ҳеч бўлмаганда қисман капитал назоратини қўллашган. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling