Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


-расм. Бутун жаҳон давлатлари импортининг ЯИМга нисбати (фоизда)


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

 
2-расм. Бутун жаҳон давлатлари импортининг ЯИМга нисбати (фоизда)
2
 
Таҳлил натижаларига кўра, 1970 йилда барча давлатлар импортларининг 
ЯИМга нисбати 12,8 фоизни ташкил этган бўлса, 1980 йилга келиб 20,8 фоизни 
ташкил қилган. 1980 йиллардаги АҚШ долларининг инқирози давлатларнинг 
халқаро савдоларига салбий таъсир кўрсатган. хусусан, 1980-1990 йилларда 
уларнинг импорти ва экспорти ҳажмилари қисқарган. Аммо 1990 йилларда 
ривожланган давлатлар иқтисодиётининг кучли ривожланиши уларнинг халваро 
савдо операцияларига ҳам ижобий таъсир кўрсатган.
Таҳлилимизнинг давомида кўришимиз мумкинки, 2008 йилга келиб импорт 
ҳажми ЯИМнинг 30,4 фоизига етган. Аммо давлатлар иқтисодиётлари бир маромда 
ривожланмайди, аксинча маълум бир циклда давом этади. Хусусан, 2008-2022 
йилларда ушбу кўрсаткич кескин тебранишда бўлган. 
3-расм. Евроҳудуд экспортининг ЯИМга нисбати (фоизда)
3
 
 
Охирги чорак асрда давлатлар ишлаб чиқаришларини ошириш мақсадида 
турли валюта сиёсатларини қўллаб келишмоқда. Валюта сиёсатларининг бош 
2
 https://data.worldbank.org/indicator/NE.IMP.GNFS.ZS
3
 https://data.worldbank.org/indicator/NE.EXP.GNFS.ZS 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
170 
мақсади давлат экспортини ошириш орқали, яъни ташқи иқтисодиётдаги талаб 
орқали миллий даромадларини ошириш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, 
айрим давлатлар бирлашган ҳолда умумий валюта сиёсатлари ёки тизимларини 
ташкил қилишмоқда. Бунга мисол сифатида 1998 йилда кучга кирган Евроҳудуд 
минтақавий валюта тизимидир. Ушбу валюта тизимининг асосий сифатида 1978 
йилда ташкил топган Европа валюта бирлигидир (ECU). Ушбу валюта тизими 
ташкил топгунга қадар евроҳудуд давлатлари экспорт ва импортининг ҳажми 30 
фоиздан ошмаган бўлса, янги валюта тизимидан кейинги даврда бу кўрсаткич 
кескин ошган. 
Таҳлил натижаларига кўра, Евроҳудуд давлатлари экспортининг жами ЯИМга 
нисбати 1997 йилда 29,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2000 йилда 35,1 фоизга, ҳамда 
ипотека инқирозига қадар бу кўрсаткич 40,0 фоизга етган. 2008 йилдан кейинги 
даврда турли инқирозлар уларнинг экспорти салмоғини пасайтириб юборди. Аммо 
2015 йилга келиб бу кўрстакич 46,0 фоизни ҳамда 2022 йилга келиб эса 54,7 фоизни 
ташкил қилди. 
Евроҳудуд импортларининг ЯИМга нисбати эскпорт кўрсаткич каби ягона 
валюта тизимига ўтгандан кейин кескин ошган. хусусан, Евроҳудуд давлатлари 
импортиининг жами ЯИМга нисбати 1997 йилда 28,3 фоизни ташкил этган бўлса, 
2000 йилда 34,3 фоизга, ҳамда ипотека инқирозига қадар бу кўрсаткич 38,9 фоизга 
етган. 2008 йилдан кейинги даврда турли инқирозлар уларнинг экспорти салмоғини 
пасайтириб юборди. Аммо 2015 йилга келиб бу кўрстакич 44,8 фоизни ҳамда 2022 
йилга келиб эса 53,1 фоизни ташкил қилди. 
Евроҳудуд давлатлари экспорт ва импортларининг бу каби катта ошиши 
авваломбор уларнинг ягона валюта тизимиги кирганлигидир. Ягона валюта тизими 
ташқи савдога тўсқинлик қиладиган турли божхона масалалари, банк орқали 
валютани конвертация қилиш ёки валюта курсининг кутилмаган ўзгаришлари каби 
муаммоларни бартараф этиб берган. Шунингдек, Евроҳудуд давлатлар экспорти ва 
импортларининг ошиши асосан ўзаро бир-бири билан савдо операциялари натижаси 
ҳисобланади. Яъни улар томонидан ягона валюта тизимини ташкил қилиш 
уларнинг ташқи бозорга экспорт ва импортини сезиргани оширгани йўқ. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling