Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


-расм. Айрим ривожланган давлатлар импортининг ЯИМга нисбати (фоизда)


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

 
6-расм. Айрим ривожланган давлатлар импортининг ЯИМга нисбати (фоизда)
6
 
Ушбу учта давлат ташқи савдо операциялари ҳажмининг ўзгаришидан хулоса 
қилишимиз мумкинки, ривожланган давлатларда ички ялпи талабнинг юқори 
бўлиши ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг ички бозорда сотилишини 
таъминламоқда. Шунингдек, ушбу давлатларда маҳсулотлар нархи қолган 
давлатлардан юқорилиги тадбиркорларининг экспортга эҳтиёжини пасайтирмоқда. 
Бу вазиятнинг қулайлик томонлари талайгина. Хусусан, ушбу давлатлар ташқи 
иқтисодий вазиятларга, ёки турли санкцияларга бардош бера олади, яъни ташқи 
иқтисодий вазиятларга унчалик боғлиқ эмас. Шунингдек, бу каби давлатларда 
валюта сиёсатини белгилашда сузиб юрувчи алмашинув курсини жорий этиш 
қийинчилик туғдирмайди.
Таҳлилдаги Канада давлати эса аҳоли сони камлиги (30 млн. киши атрофида) 
ишлаб чиқарилган товарларга ички талабни етарлича юқорилигини таъминлай 
олмайди. Шунинг учун ҳам ушбу давлатнинг экспорти юқоридир. Шунингдек, 
Канада давлати Марказий банки Бреттон Вудс валюта тизими даврида ҳам яширин 
интервенция ўтказиб турган, бу орқали валюта курсини девальвация қилиб борган 
ва бу жараён бугунги кунга қадар давом этмоқда. 
 
7-расм. BRICS давлатлар экспортининг ЯИМга нисбати (фоизда)
7
 
6
 https://data.worldbank.org/indicator/NE.IMP.GNFS.ZS 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
173 
Охирги йилларда ривожланиш даражаси ва дунё иқтисодиётида муҳим ўринга 
эга бўлиб бораётган давлатлар иқтисодиётлари бирикмаси сифатида BRICS 
ташкилотини олишимиз мумкин. Ушбу ташкилот 2006 йилда ташкил топган бўлиб, 
ўша даврда иқтисодиёти тез суръатлар билан ўсаётган давлатлар иқтисодиётини 
бир-бирига яқинлаштириш ва иқтисодий потенциалидан янада унумли фойдаланиш 
мақсадида қилинган.
Ушбу ташкилот таркибида Хитой давлат энг ривожланган давлат бўлиб, ушбу 
давлат экспортининг юқорилигидан доим азият чекиб келган. Яъни Хитой 
давлатида ички талабнинг пастлиги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ташқи 
бозорга сотиш ва бу орқали ташқи иқтисодиётга боғлиқ бўлиб қолиши мустақил 
валюта сиёсатини юритишга тўсқинлик қилаётган эди. Бунга жавобан Хитой Халқ 
банки (Марказий банки) валюта курсини доим эътиборда сақлаган ва бу орқали 
эркин бозор тамойилларига қарши боришга мажбур бўлган.
Агар Хитой давлати ички талабни ошириш орқали ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотларини ички бозорда сотишга харкат қилса ташқи инвестициянинг 
келишига тўсқинлик қилиб қоларди. Деман, Хитой хукумати олдида турган муҳим 
масалалардан бири бу ички талабни ошириш орқали экспортни камайтириш ва 
ташқи инвестиция келиши ўртасидаги балансни таъминлаш ҳисобланади. Таҳлил 
натижаларига кўра, юқоридаги балансни Хитой хукумати қандайдир маънода 
таъминламоқда. Яъни 2006 йилда Хитой давлати экспортини ЯИМга нисбати 36 
фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб эса бу кўрсаткич 20 фоизгача 
пасайтирилган ва бу орқали ташқи бозорга қарамлиги ҳам камайган.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling