Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


-расм. Асосий ҳамкор давлатларимиз экспортининг ЯИМга нисбати (фоизда)


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

 
9-расм. Асосий ҳамкор давлатларимиз экспортининг ЯИМга нисбати (фоизда)
9
 
Таҳлил натижаларига кўра, Туркия давлати 2006 йилда ялпи ички 
маҳсулотининг 23 фоизини хорижга сотган бўлса, 2022 йилга келиб эса 38 фоизини 
хорижга сотмоқда. Таҳлилда кўрилган Қозоғистон давлати экспорти эса, аксинча, 
2006 йилдаги 51 фоиздан 2022 йилда 34 фоизгача пасайган. 
Бу таҳлилдан кўришимиз мумкиник, бу ўз навбатида Туркия давлати 
товарларининг хорижда рақобатбардошлигини ошиши бўлса, иккинчи томондан 
Туркия давлатининг ташқи иқтисодиётга қарамлиги ошган. Аксинча Қозоғистон 
давлатида эса ички талабнинг ошиши кузатилган.
9
 https://data.worldbank.org/indicator/NE.EXP.GNFS.ZS 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
175 
 
10-расм. Асосий ҳамкор давлатларимиз импортининг ЯИМга нисбати 
(фоизда)
10
 
 
Асосий ҳамкор давлатларимиз импорти ҳажмининг ўзгаришига назар солсак
унда Туркия давлати импортининг ЯИМга нисбати 2006 йилда 27 фоизни ташкил 
қилган бўлса, 2022 йилга келиб эса кескин ошган ва 43 фоизни ташкил қилган. 
Таҳлилда кўрилган Қозоғистон давлати импорти эса, аксинча, 2006 йилдаги 40 
фоиздан 2022 йилда 26 фоизгача пасайган. 
5. Хулоса. 
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, давлатлар ўрнатган валюта сиёсати 
уларнинг ташқи савдоларига таъсири қилиши билан бир қаторда айнан ташқи савдо 
ҳажми ҳам уларнинг валюта сиёсатлари элементларига ҳам таъсир кўрсатади. 
Хусусан, АҚШ, Япония ёки таҳлилда кўрилган Евроҳудуд давлатларида ички 
талабнинг юқорилиги уларнинг ташқи иқтисодиётга боғлилигини пасайтирмоқда. 
Бу уларга валюта сиёсати элементи ҳисобланган валюта курсини режимини сузиб 
юрувчи курс шаклида белгилаш учун қийинчилк туғдиргани йўқ. Яъни ушбу 
давлатлар Марказий банклари валюта курсини корректировка қилиб туриш каби 
вазифаларни бажариши шарт эмас. 
Таҳлил кўрилган бошқа давлатлар, яъни ривожланаётган давлатларда эса 
вазият бошқачадир. Хусусан, Хитой, Хиндистон, Россия ва Ўзбекистон каби 
давлатлар эса гарчи валюта курсларини сузиб юрувчи курс режимига ўтказган 
билан улар Марказий банклари валюта курсларини экспортни рағбатлантиришга 
йўналтирилган курсга корректировка қилишга мажбурдирлар. Чунки, бу каби 
давлатларда ички талабнинг пастлиги туфайли ишлаб чиқарилаётган товар ва 
кўрсатилаётган хизматларни ташқи бозорга сотиш ва бу орқали ЯИМни ошириш 
муҳим йўналиш ҳисобланади.
Адабиётлар: 
Chang, R. (2018). Foreign exchange intervention redux (No. w24463). National Bureau 
of Economic Research. 
10
 https://data.worldbank.org/indicator/NE.IMP.GNFS.ZS 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
176 
Fanelli, S., & Straub, L. (2020). A theory of foreign exchange interventions (No. 
w27872). National Bureau of Economic Research.
Fratzscher, M. (2012). Capital controls and foreign exchange policy. 
Jens Eisenschmidt and Frank Smets (2019). Negative Interest Rates: Lessons from the 
Euro Area. European Central Bank Working Paper. 
Фaрмoн (2022) Ўзбекистoн Республикaси Президентининг 2022 йил 28 
январдаги “2022- 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт 
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сoнли. 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
177 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling