Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


-расм. BRICS давлатлар импортининг ЯИМга нисбати (фоизда)


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

 
8-расм. BRICS давлатлар импортининг ЯИМга нисбати (фоизда)
8
 
Кўрилаётган даврда BRICS ташкилотига аъзо давлатлардан Бразилия ва 
Жанубий Африка давлатлари экспортининг ЯИМга нисбати ошиб борган бўлса, 
Хиндистон ва Россияда экспорт ҳажмининг ЯИМга нисбати ўзгаришсиз қолган. 
Хусусан, Бразилия ва Жанубий Африка давлатлари экспортининг ЯИМга нисбати 
2006 йилда мос равишда 15 фоиз ва 26 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу 
кўрсаткич 20 фоиз ва 34 фоизга кўтарилган. Шунингдек, кўрилаётган даврда 
Хиндистон давлатида экспортнинг ЯИМга нисбати 20-24 фоиз атрофида сақланган 
бўлса, Россия давлатида экспортининг ЯИМга нисбати 34 фоиздан 28 фоизга тушган. 
BRICS давлатлари импортлари ҳажмининг ЯИМга нисбатан ўзгариши ҳам 
экспорти каби йўналишда бўлган. Хусусан, Хитой давлатининг импорти ҳажмининг 
7
 https://data.worldbank.org/indicator/NE.EXP.GNFS.ZS 
8
 https://data.worldbank.org/indicator/NE.IMP.GNFS.ZS 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
174 
ЯИМга нисбати 2006 йилда 28,5 фоизни ташкил қилган бўлса, 2022 йилга келиб 17 
фоизгача пасайган. Шунингдек, Россия ва Хиндистон давлатлари импортининг 
ЯИМга нисбати 2006 йилда мос равишда 21 ва 24 фоизларни ташкил этган бўлса, 
2022 йилга келиб эса Россия импортининг салмоғи пасайган ва 15 фоизни ташкил 
этган, аммо Хиндистон импорти 26 фоизгача кўтарилган. Бразилия ва Жанубий 
Африка давлатлари импортларининг салмоғи эса кўрилаётган даврда сезиларли 
ошган. 
Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, Хитой давлати иқтисодиётини 
диверсификация ва технологик янгилаш ҳисобига хориждан хом-ашё ёки 
технология импортини камайтирган. Россия хукумати 2014 йилдан бошлаб турли 
санкциялардан қолганлигини сабабли ички иқтисодиётда импорт ўрнини қоплашга 
йўналитирилган сиёсат олиб борилган ва бунинг натижасида импорт 
товарларининг салмоғи пасайган. 
Хиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка давлатлари эса бугунги кундаги 
халқаро иқтисодиётда ва сиёсатдаги турли зиддиятлардан унумли фойдаланиш 
мақсадида бозорга қараганда арзонроқ сотилаётган Россия товарларини импорт 
қилиш натижасида импортининг салмоғи ошиб бормоқда. Бу вазият асосан 2021-
2022 йилларда кузатилган. 
Ўзбекистон Республикаси валюта сиёсатини самарали олиб бориш учун 
халқаро савдо операцияларида унинг асосий ҳамкор давлатлари экспорти ва 
импортини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Юқорида ушбу ҳамкор 
давлатлардан Хитой ва Россия давлатлари халқаро савдоларини таҳлил қилдик, ва 
ушбу давлатлар биз учун асосий ҳамкор давлатлардир. Қуйида уларга қўшимча 
равишда Туркия ва Қозоғистон давлатлари ҳолатини кўриб чиқамиз. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling