Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


-расм. Евроҳудуд импортининг ЯИМга нисбати (фоизда)


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

 
4-расм. Евроҳудуд импортининг ЯИМга нисбати (фоизда)
4
 
Давлатлар валюта сиёсатлари уларнинг халқаро савдо операцияларига таъсир 
қилиш билан бир вақтда айнан халқаро савдо операциялари ушбу давлатлар валюта 
4
 https://data.worldbank.org/indicator/NE.IMP.GNFS.ZS 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
171 
сиёсати шаклларини ҳам белгилайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, айрим 
ривожланган давлатлар халқаро савдо операциялар ҳажмини таҳлил қилиб кўрамиз. 
Таҳлил натижаларига кўра, ривожланган давлатлардан АҚШ халқаро савдо 
операциялар ҳажми қолган ривожланган давлатларга қараганда ЯИМга нисбатан 
салмоғи анча пастдир. Хусусан, 1997 йилда АҚШ экспортининг ЯИМга нисбати 11 
фоини ташкил қилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 12 фоиз атрофида 
бўлмоқда ва сезиларли ўзгариш кузатилмади. 
Таҳлилни яна бир ривожланган давлат, яъни Япония мисолида ҳам олиб 
борганмиз. Япония давлати эскпортининг ЯИМга нисбати 1997 йилда 10 фоизни 
ташкил қилган бўлса, 2008 ва 2020 йиллардаги иқтисодий нобарқарорлик 
натижасида кескин тебранишни инобатга олмаганда 2022 йилгача катта ўзгариш 
бўлсаган. Хусусан, 2022 йилга келиб Япония ишлаб чиқаришининг 14 фоизини 
ташки иқтисодиётга сотмоқда. 
5-расм. Айрим ривожланган давлатлар экспортининг ЯИМга нисбати (фоизда)
5
 
Таҳлилда фойдаланган кейинги давлат Канада давлати бўлиб, унинг ташқи 
савдо операциялари ҳажми АҚШ ва Япония давлатларидан кескин фарқ қилади. 
Таҳлил натижаларига кўра, 1997 йилда Канада давлати ишлаб чиқарилган 
маҳсулотининг 38 фоизини ташқи дунё давлатларига сотган бўлса, 2000 йилда бу 
кўрсаткич 45 фоизга етган. Аммо кейинги йилларда, яъни 2000-2008 йилдан бошқа 
давлатлардан фарқли равишда Канада давлатининг экспорт ҳажмининг ЯИМга 
нисбати пасайиб борган ва 2008 йилда 30 фоиздан ҳам пастга тушган. Кейинги 
йилларда Канада экспортининг ЯИМдаги самоғи кескин ўзгармаган ва 2022 йилгача 
30-34 фоиз атрофида сақланган. 
Юқоридаги давлатлар импортининг ЯИМга нисбатини таҳлил қилганда ҳам 
кескин ўзгаришлар кузатилмади. Хусусан, АҚШ импортининг ҳажми ҳам қолган 
давлатлардан унчалик юқори эмас. Хусусан, 1997 йилда АҚШ импортининг ЯИМга 
нисбатан салмоғи 12 фоизни ташкил қилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 14 фоиз 
атрофида бўлган ва бунда ҳам кескин тебраниш кузатилмаган.
Япония давлатининг импорти ҳажмининг ЯИМга нисбати 1997 йилда 10 фоиз 
атрофида бўлган бўлса, кейинги йилларда ушбу кўрсаткич доим ошиб борган ва 
2022 йилга келиб Япония импортининг ЯИМга нисбати 18 фоизга етган. 
5
 https://data.worldbank.org/indicator/NE.EXP.GNFS.ZS 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
172 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling