Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
-расм. Асосий ҳамкор давлатларимиз экспортининг ЯИМга нисбати (фоизда)
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
9-расм. Асосий ҳамкор давлатларимиз экспортининг ЯИМга нисбати (фоизда) 9 Таҳлил натижаларига кўра, Туркия давлати 2006 йилда ялпи ички маҳсулотининг 23 фоизини хорижга сотган бўлса, 2022 йилга келиб эса 38 фоизини хорижга сотмоқда. Таҳлилда кўрилган Қозоғистон давлати экспорти эса, аксинча, 2006 йилдаги 51 фоиздан 2022 йилда 34 фоизгача пасайган. Бу таҳлилдан кўришимиз мумкиник, бу ўз навбатида Туркия давлати товарларининг хорижда рақобатбардошлигини ошиши бўлса, иккинчи томондан Туркия давлатининг ташқи иқтисодиётга қарамлиги ошган. Аксинча Қозоғистон давлатида эса ички талабнинг ошиши кузатилган. 9 https://data.worldbank.org/indicator/NE.EXP.GNFS.ZS www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 175 10-расм. Асосий ҳамкор давлатларимиз импортининг ЯИМга нисбати (фоизда) 10 Асосий ҳамкор давлатларимиз импорти ҳажмининг ўзгаришига назар солсак, унда Туркия давлати импортининг ЯИМга нисбати 2006 йилда 27 фоизни ташкил қилган бўлса, 2022 йилга келиб эса кескин ошган ва 43 фоизни ташкил қилган. Таҳлилда кўрилган Қозоғистон давлати импорти эса, аксинча, 2006 йилдаги 40 фоиздан 2022 йилда 26 фоизгача пасайган. 5. Хулоса. Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, давлатлар ўрнатган валюта сиёсати уларнинг ташқи савдоларига таъсири қилиши билан бир қаторда айнан ташқи савдо ҳажми ҳам уларнинг валюта сиёсатлари элементларига ҳам таъсир кўрсатади. Хусусан, АҚШ, Япония ёки таҳлилда кўрилган Евроҳудуд давлатларида ички талабнинг юқорилиги уларнинг ташқи иқтисодиётга боғлилигини пасайтирмоқда. Бу уларга валюта сиёсати элементи ҳисобланган валюта курсини режимини сузиб юрувчи курс шаклида белгилаш учун қийинчилк туғдиргани йўқ. Яъни ушбу давлатлар Марказий банклари валюта курсини корректировка қилиб туриш каби вазифаларни бажариши шарт эмас. Таҳлил кўрилган бошқа давлатлар, яъни ривожланаётган давлатларда эса вазият бошқачадир. Хусусан, Хитой, Хиндистон, Россия ва Ўзбекистон каби давлатлар эса гарчи валюта курсларини сузиб юрувчи курс режимига ўтказган билан улар Марказий банклари валюта курсларини экспортни рағбатлантиришга йўналтирилган курсга корректировка қилишга мажбурдирлар. Чунки, бу каби давлатларда ички талабнинг пастлиги туфайли ишлаб чиқарилаётган товар ва кўрсатилаётган хизматларни ташқи бозорга сотиш ва бу орқали ЯИМни ошириш муҳим йўналиш ҳисобланади. Адабиётлар: Chang, R. (2018). Foreign exchange intervention redux (No. w24463). National Bureau of Economic Research. 10 https://data.worldbank.org/indicator/NE.IMP.GNFS.ZS www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 176 Fanelli, S., & Straub, L. (2020). A theory of foreign exchange interventions (No. w27872). National Bureau of Economic Research. Fratzscher, M. (2012). Capital controls and foreign exchange policy. Jens Eisenschmidt and Frank Smets (2019). Negative Interest Rates: Lessons from the Euro Area. European Central Bank Working Paper. Фaрмoн (2022) Ўзбекистoн Республикaси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022- 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сoнли. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling