Индикаторлар тўғрисида маълумотлар


Download 499.57 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi499.57 Kb.
#1030922
Bog'liq
1 лаборатория иши 2021

1-лаборатория машғулоти: “Индикаторлар тўғрисида маълумотлар”


Индикатор (лот. indicator — кўрсаткич) — жихоз, қурилма, маълумот берувчи тизим, объект, синалаётган ёки текширилаётган ҳар қандай буюмдаги ўзгариш ва ҳолатини кўрсатувчи, инсон бевосита кўзи билан кўриб, ҳис қилиб ва англаб етадиган қурилма.
Соат типидаги индикаторлар — механик тизимлардаги ўзгариш кўрсаткичларини кўрсатувчи қурилма бўлиб, абсолют ва нисбий ўзгаришларни ва берилган деталларнинг геометрик шаклдаги оғишини ва юзаларнинг бир-бирига нисбатидаги ўзгаришини кўрсатади.

Индикаторларнинг типлари:

  • Индикаторларнинг типлари:
  • ИЧ – ўлчаш стержени шкалага перпендикуляр суриладиган индикатор (1- расм) бу индикаторнинг ўлчаш чегаралари 0 5 мм гача 0 дан 10 мм гача ва кичик габаритлисиники 0 дан 2 мм гача бўлади.
  • ИТ – ўлчаш стержени шкалага перпендикуляр суриладиган индикатор (1- расм)
  • Вазифаси – нисбий ўлчаш ва шаклдан ўлчамлардан, шунингдек деталлар юзаларининг узаро жойлашувидан бир оз четга чиқишларини текширинг, айрим деталлар текисликлари вазиятнинг горизанталлиги ва вертикаллигини ўлчаш, валлар, цилиндрларнинг опаллиги, конуслигини тишли гилдираклар, шкивлар, шпинделлар ва бошқа айланувчи деталларнинг тепишини ўлчаш.
  • Индикаторнинг 1- расмда кўрсатилган шкаласи 100 та тенг кисмга бўлинган ҳар қайси бўлинманинг қиймати, 0,01 мм. Кичкина циферблат 6 тула айланишлар саногини олиш учун мулжалланган (тўла бир айланишда стрелка 1 мм га тенг бир бўлинмага сурилади)

Ишни бажариш тартиби:

  • Ишни бажариш тартиби:
  • 1-машқ. ИЧ- индикаторининг тузилиши ва ишлаш принципини ўрганиш.
  • (1- расм) кўрсатилган ИЧ- индекаторининг тузилишини ўрганиш.
  • Схемадан фойдаланиб (1- расм) ИЧ индикаторининг ишлаш принципини ўрганиш.
  • 2-машқ. Индикаторни ўлчашга тайёрлаш.
  • Индикаторни ўлчашда шу тарзда тайёрлаш керакки, ўлчаш стержени гильзада енгил сурилиши ва тиқилиб қолмаслиги: бундан ташқари, ўлчаш босимини ҳосил килувчи пружина учликли стерженни четки вазиятга тортиши, бунда индикатор стрелкасининг кўрсатилиши ўзгармаслиги лозим.
  • Индикаторни ишга тайёрлаш жараёнида уни туртки ва зарбларидан (майда деталлар ишдан чиқмаслиги учун ) шунингдек, нам таъсиридан сақлаш лозимлигини эсда тутиш керак; ўлчаш стерженнинг эгилиб қолишига йўл қўймаслик зарур.

3-машк. Индикаторни бошланғич вазиятига ўрнатиш.

  • 3-машк. Индикаторни бошланғич вазиятига ўрнатиш.
  • Ўлчаш олдидан индикаторни бошланғич вазиятига ўрнатилсин; ўлчаш учлиги 8 олинадиган шариги (1- расм) узунликнинг (миллиметрнинг) бутун сонлари кичик циферблат 5 бўйича, юзли улушлари катта циферблат 2 бўйича олинади.

1 – расм ИЧ ва ИТ индикаторлари:

  • 1 – расм ИЧ ва ИТ индикаторлари:
  • 1 – корпус; 2 – циферблат; 3 – ободок(гардиш); 4 – стрелка; 5 – кўрсаткич; 6 – гилза; 7 – ўлчов стержени; 8 – ўлчов учлиги (каллаги); 9 –ўлчов майдони кўрсаткичи.

Download 499.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling