Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

3. Тадқиқот методологияси
Ушбу мақолада таҳлилнинг анализ, синтез ва илмий абстракция усуллари 
қўлланилган 
бўлиб, 
тадқиқот 
натижалари 
асосида 
илмий 
хулосалар 
шакллантирилган ва таклифлар ишлаб чиқилган. 
 
4. Таҳлил ва натижалар. 
Бугунги кунда кузатилаётган пандемия шароитидан кейинги ҳолатда, глобал 
инқироз хатари жаҳон иқтисодиётига таҳдид солиб келмоқда. Бу жиҳат 
корхоналарда иқтисодий ночорликка, банкротликка қарши чора-тадбирлар 
фаоллигини оширишни тақозо этади. Шу мақсадда охирги йилларда 
мамлакатимизда бир қатор имтиёзлар жорий этилди. 2021-йилда уларнинг жами 
ҳажми 51 триллион сўмни ташкил қилган. Натижада ўтган йили 170 мингта янги 
тадбиркорлик субъекти очилган, 500 мингдан зиёд иш ўрни яратилган. Охирги олти 
йилда биргина солиқ соҳасида 1 минг 400 га яқин имтиёзлар тақдим этилган. 
Экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилган субсидиялар ҳам ўз натижасини бериб
тадбиркорларнинг ташқи бозорга чиқишига мадад бўлмоқда. Биргина ўтган йилда 
280 миллиард сўмдан ортиқ шундай субсидиялар ажратилган бўлиб, унинг 220 
миллиардга яқини экспорт бўйича транспорт харажатларига йўналтирилган. 
Натижада 2 минг 800 та корхона илк бор ташқи бозорга чиққан. 
Шунингдек, 
экспортчи 
корхоналарга 
халқаро 
стандартлаш 
ва 
сертификациялаш, суғурта ва ҳатто реклама харажатлари қисман қоплаб 
берилмоқда. Натижада электр техникаси тармоғида берилган ҳар бир сўм субсидия 
эвазига 870 сўмлик экспорт амалга оширилган. Бу кўрсаткич тўқимачилик соҳасида 
555 сўм, қурилиш материаллари соҳасида 273 сўмни ташкил этган. Тадбиркорларга 
кўмаклашиш учун кредит фоизларини компенсация қилиш ва кредит кафолатлари 
бериш тизими яратилди. Уларга кредит юкламаларини камайтириш мақсадида 
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 6 триллион 
100 миллиард сўмлик мажбуриятлар олинган бўлиб, жорий йилнинг ўзида 2 
триллион 500 миллиард сўмлик компенсациялар тўлаб берилган. 
Корхонада иқтисодий ночорлик (банкротлик) сабабларини иқтисодий 
баҳоламасдан, у билан курашиш бесамар ҳисобланади. Таҳлилни бошлаш учун биз 
танланган бизнес гуруҳининг молиявий ҳисоботларидан керакли маълумотларни 
танлаймиз. Бухгалтерия баланси ва даромадлар тўғрисидаги ҳисоботидан керакли 
маълумотларни тўплагандан сўнг, биз Энйи томонидан ишлаб чиқилган моделни 
қўллаш орқали молиявий танглик даражасини баҳолашни бошлаймиз, бу 1 ва 2-
жадвалда келтирилган. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling