Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Key words: Bankruptcy, financial condition of the enterprise, economic insolvency


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

Key words: Bankruptcy, financial condition of the enterprise, economic insolvency. 
 
1. Кириш. 
Сўнгги йилларда жаҳон иқтисодиётида интеграциялашув даражасининг 
чуқурлашуви саноат корхоналарининг молиявий аҳволига таъсир этувчи 
омилларни кенгроқ ўрганишга, рақобат кучайиб бораётган бозор талабларига мос 
ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва самарали бошқаришни заруратга 
айлантирмоқда. Корхоналарнинг молиявий ҳолатини баҳолаш ва иқтисодий 
ночорлик белгиларини аниқлаш дастурий таъминоти корхоналарнинг молиявий 
менежерларига, уларнинг юқори ташкилотларига корхоналарнинг молиявий 
ҳолатини самарали мониторинг қилишда амалий ёрдам беради. Мазкур мақолада 
Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи корхоналарнинг молиявий ҳолатини аниқлаш, 
III СОН. 2023 
СОЛИҚ ВА ҲАЁТ 
ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ОММАБОП ЖУРНАЛ 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
268 
уларнинг молиявий ҳолатига макроиқтисодий омилларнинг таъсирини кўрсатиш 
мақсадларига йўналтирилганлиги билан янада долзарб ҳисобланади. 
 
2. Адабиётлар шарҳи. 
Глобал миқёсдаги тадқиқотлар орасида, турли ёъналишлар мавжудлигини ва 
уларнинг ҳаммаси ҳам фақат банкротлик тушунчасига эътибор қаратмаслигини 
гувоҳи бўлишимиз мукин. Ушбу тадқиқотларнинг аксарият қисми турли хил 
башорат моделларининг самарадорлигини текширишни ўз олдига мақсад қилиб 
қўйган. Шундай қилиб, техник панел маълумотларидан фойдаланган ҳолда 
молиявий қийинчиликлар эҳтимолини баҳолаш учун модел ишлаб чиқилди. Ушбу 
тадқиқотда Г-7 мамлакатларидаги фирмалар танлаб олинган маълумотлардан ҳар 
бир фирманинг ўзига хос хусусиятини ўз ичига олган молиявий қийинчиликлар 
эҳтимоли кўрсаткичини олиш учун фойдаланилган. Полша ва Австралия 
фирмаларининг намунасидан фойдаланган, диффуз мослашув усулига асосланган 
банкротликни башорат қилиш моделини таклиф қилган. Уларнинг натижалари 
тавсия этилган модел энг муҳим молиявий коеффициентларни аниқлашга имкон 
беришини тасдиқлайди. Таклиф этилаётган модел, муваффақиятсизликка учраган 
икки йиллик даврдаги молиявий маълумотлардан фойдаланган ҳолда, мос равишда 
ўқув ва синов намуналарининг 92,5% ва 92,1% ни тўғри башорат қилишга муваффақ 
бўлди. Уларнинг хулосалари шуни кўрсатадики, капитализатсияси кам бўлган, қисқа 
муддатли молиявий қарзларини қоплаш учун этарли ресурслар ишлаб чиқара 
олмайдиган, паст рентабелликка эга ва ҳажми кичик бўлган Европа саноат 
фирмалари ҳозирги молиявий инқироз шароитида банкротликдан азият чекишлари 
мумкин.
Бугунги кунда Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини босқичма-босқич амалга 
оширишда макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг пухта ўйланган 
механизмини яратиш, иқтисодий ўсиш суръатларини сифат жиҳатидан баҳолаш 
тизимини йўлга қўйиш, ижобий макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш зарур. 
Давлатнинг фискал механизмини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш 
мамлакатимизнинг асосий мақсадларидан биридир. Бизнингча, бу вазифа 
мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида муҳим омил бўлиб хизмат қилади 
(A.Dimitras ва бош., 1996). Бу бизнесдаги муваффақиятсизлик адабиётининг хар 
хиллигига, шунингдек, бизнес муваффақиятсизлиги таърифининг ноаниқлигига 
олиб келади (S.Balcaen, & H.Ooghe, 2006).
Иқтисодий мезонларга кўра, муваффақиятсизлик Алтман ва Ҳотчикисс (2006) 
томонидан инвеститсия қилинган капиталнинг реализация қилинган даромадлилик 
даражаси сифатида талқин қилинади, бу хавфни ҳисобга олган ҳолда эквивалент 
инвеститсиялар бўйича амалдаги ставкалардан кескин ва доимий равишда паст 
бўлиши назарда тутилан. Дефолт, том маънода корхона ўз мажбуриятини 
бажармаганда, айниқса қарзни тўлашда ёки паст даражадаги судга мурожаат қилиса 
ҳосил бўлади. Кўпроқ корпоратив шартлардан фойдаланган ҳолда, қарздор 
кредитор билан тузилган шартнома шартларини бузган тақдирда, дефолт юзага 
келади ва судга даъво қилиш учун асос бўлиши мумкин. Бошқа муаллифлар 
фирмаларнинг банкротлик хавфини башорат қилишни таъминлайдиган эрта 
огоҳлантириш сигналларини ўрганадилар. Эрта огоҳлантириш сўзи дастлаб ҳарбий 
соҳада ишлатилган, аммо ҳозир бу тушунча бошқа баъзи соҳаларда кенг 
қўлланилади: макроиқтисодиёт, бизнес бошқаруви, атроф-муҳит мониторинги ва 
бошқа соҳаларда башоратлаш, прогнозлаш атамалари қўланилади. Шу сабабли, 
бизнесдаги муваффақиятсизлик ҳақида эрта огоҳлантириш ҳам банкротликни 
башорат қилиш бўйича тадқиқот соҳасида муҳим атама ҳисобланади. 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
269 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling