Режа: Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг илмий назарий масалалари
Download 188.5 Kb.
|
Банкротлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банкрот корхоналарни тугатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари Бажарди: С.Р.Абдуллажонов
- “фаолият кўрсатаётган акциядорлик жамиятларини танқидий ўрганиш натижаларига кўра, 364 акциядорлик жамияти ночор ва тугатилиши ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилиши”
Мавзу: “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун ижроси устидан прокурор назоратини амалга ошириш услублари Режа: Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг илмий назарий масалалари Суд бошқарувчилари ва улар фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий масалалари Банкрот корхоналарни тугатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари Бажарди: С.Р.Абдуллажонов Қабул қилди: А.А.Кулдашев Кириш Мамлакатимизда бозор муносабатларининг ривожланиши тадбиркорлик субъектлари ўртасида эркин рақобатни шаклланишига кенг имкон яратади. Рақобат муҳити ҳар бир субъектдан ўз фаолиятини амалга оширишда бозор қонунларини, маркетингни чуқур ўрганишни, бошқарувчилардан катта тажриба ва кучли менежерликни талаб этади. Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Бугунги кунда 140 дан ортиқ корхона зарар кўриб ишламоқда. Уларнинг 67 таси йирик корхоналар бўлиб, 10 таси саноат соҳасига, жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё, электр техника ва фармацевтика саноати тармоқларига тегишлидир... Шунингдек, Коммунал соҳада 26 та зарар кўриб ишлаётган корхона, шу билан бирга, йўл қурилиши соҳасида 13 та иқтисодий ночор корхона мавжуд”. Ушбу корхоналар рақобат муҳитида ўз фаолиятини давом эттиришга имкони бўлмаган субъектлар инқирозга, банкротликка учрайди. Бозор муносабатларида банкротлик институти ўз тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган иқтисодий ночор тадбиркорлик субъектларини молиявий соғломлаштириш асосида ёки иқтисодий ночор, рентабелсиз ва истиқболсиз хўжалик юритувчи субъектлардан халос бўлиш йўли билан иқтисодиётни мустаҳкамловчи амалдаги ташкилий-ҳуқуқий механизмлардан бири ҳисобланади. Ҳозирги даврда бозор муносабатлари банкротлик институти олдига икки муҳим вазифани қўяди. Бу биринчидан, вақтинча тўлов қобилиятини йўқотган, иқтисодий қийинчиликка дучор бўлган хўжалик юритувчи субъектга белгиланган қоидалар асосида ўзини тиклаб олиш ва сўнгра ўз мажбуриятларини бажаришга имкон бериш; иккинчидан, агар қарздорнинг ўз тўлов қобилиятини тиклаб олиш имкони бўлмаса, бундай ҳолда уни тугатиш билан боғлиқ жараённи бошлаш ва кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қондирилиши назарда тутилади. Мамлакатимизда иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, эркин рақобат муҳитининг шаклланиши шубҳасиз, банкротлик каби институтларнинг ҳам тараққий этишига сабаб бўлади. Бозор иқтисодиёти бир хўжалик юритувчи субъектларининг муайян муҳитда ривожланишини, бошқаларининг бўлса бундай рақобатни кўтара олмай зарар кўришини, тўловга қобилиятсиз бўлиб қолишини тақазо этиб, оқибатда улар баъзилари иқтисодий ночор, банкрот деб топилади. Банкротлик институтининг маъноси шундаки, ўз вақтида мажбуриятлар бўйича тўловни амалга ошира олмаган қарздор – корхоналар тугатилади ва улар давлат реестридан чиқарилади. Бу билан бозорни муайян даражада соғломлаштирилиши амалга оширилади. Тижорат ташкилотлари банкротлигининг сабаблари ўзаро бирбири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар барча мамлакатларда, ҳатто бозор иқтисодиёти юқори даражада ривожланган малакатларда ҳам юз беради. Лекин, уларни камайтириш, олдини олиш, салбий оқибатларини бартараф этиш ҳар бир давлатнинг банкротликка оид қонунчилигининг ривожланганлиги, қарздор ва кредиторлар манфаатларининг тенг ҳимоя қилиниши ҳамда улар ўртасидаги ўзаро нисбатга боғлиқдир. Маълумки, мамлакатимизда 2010 йилда қабул қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”га мувофиқ иқтисодиётни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш бўйича жараён давом этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг таъкидлаганидек “Холисонa тaҳлил, ислоҳотлaримизнинг мaнтиқи вa изчиллиги, улaрнинг энг зaмонaвий бозор нормaлaригa мувофиқлигини бaҳолaш, иқтисодиётни бошқaриш тизимини янaдa чуқурлaштириш, тaкомиллaштириш вa либeрaллaштириш бўйичa жиддий эҳтиёж мaвжудлигини кўрсaтмоқдa”. Ушбу концепцияда асосий эътибор кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бу борасида мамлакатимизда бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбари мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йили, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳисобга олмаганда, 20 мингдан зиёд янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди, уларнинг умумий сони эса 195 мингдан зиёдни ташкил этди. Бу 2000 йилга нисбатан 2 баробар кўпдир”, деб қайд этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 15 майдаги ПФ–4725-сон Фармонида тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, уларни ривожлантиришга кўмаклашиш, бу йўлдаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, чет эл капитали иштирокини ошириш билан боғлиқ муносабатлар қатъи белгиланди. Бу эса ўз навбатида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кўпайишига нафақат шароит яратиши, балки янада унинг самарали ва зарарсиз фаолият юритишини ҳам таъминлаши зарур. Бунга эришиш учун мазкур соҳа доирасида қонунчиликни такомиллаштириш ва янги замонавий андозаларга мос қонун нормаларини ишлаб чиқиш лозим. Ушбу соҳада банкротлик ҳолатига тушган қарздор фаолиятини тўхтатиб, батамом тугатиш эмас, балки унинг тўлов қобилиятини тиклашга имконият бериш ҳозирги кундаги долзарб масалага айланиши лозим. Амалдаги Ўзбекистон Республикасининг банкротлик тўғрисидаги қонунчилиги ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектга кенг имкониятлар яратиши ва уни тугатишни самарали йўлларининг ҳуқуқий асосларини белгилаб беради. Шу билан бирга, ўз фаолиятини амалда деярли тўхтатган ёки улар фаолиятининг давом эттирилиши кредиторлар олдидаги қарздорликнинг, шунингдек мажбурий тўловларнинг ошишига сабаб бўлиб қолаётганда ва давлатнинг шу каби корхоналарда стратегик қизиқиши бўлмаган тақдирда уларга нисбатан банкротлик таомилларининг қўлланилиши лозим. Миллий ҳуқуқий тизимда банкротлик институтининг мавжудлиги ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлиб, унинг нормалари норентабел фаолият юритаётган субъектларни тугатиш ва вақтинчалик танг аҳволда қолган тадбиркорлик субъектларининг молиявий жиҳатдан ўз ҳолатини тиклашга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. Бу мамлакат иқтисодиётининг янада тараққий этишига ёрдам бериб, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида дебиторлик қарзларининг ошишига, тўловга қобилиятсиз субъектларнинг кўпайишига чек қўяди. Банкротлик тўғрисидаги қонунчилик қарздор ва кредиторлар ўртасида вужудга келадиган низоларни келишувлар асосида ҳал қилишга, натижада иқтисодиётда ҳисоб-китоблар механизмининг мувофаққиятли ишлашига замин яратади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 24 апрелдаги ПФ–4720-сон Фармонига мувофиқ ҳозирги кунда “фаолият кўрсатаётган акциядорлик жамиятларини танқидий ўрганиш натижаларига кўра, 364 акциядорлик жамияти ночор ва тугатилиши ёки бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилиши” белгиланди. Юқоридагиларга кўра мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар авж олиб борар экан бозор муносабатларига хос восита ва механизмларнинг жорий этилиши ҳаётий заруратдир. Банкротлик институти ҳам товар-пул муносабатларини бозор тамойиллари асосида ривожланишини таъминловчи восита сифатида кенг илмий тадқиқ этилиши, шу асосда ушбу соҳа қонунчилиги мунтазам такомиллаштирилиб борилиши долзарб вазифалардан саналади. Download 188.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling