Режа: Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг илмий назарий масалалари


Банкротлик муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги давлат органлари ва уларнинг ваколатлари


Download 188.5 Kb.
bet6/12
Sana09.06.2023
Hajmi188.5 Kb.
#1474745
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Банкротлик

1.4. Банкротлик муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги давлат органлари ва уларнинг ваколатлари
Бизга маълумки хўжалик юритувчи субъектларнинг банкрот бўлиши мулкдор учун муайян салбий оқибатларни юзага келтириш билан бирга унинг кредиторлари зарар кўриши, шунингдек давлат ва жамиятнинг моддий манфаатларига зиён етказилиши мумкин. Бунинг оқибатида ишлаб чиқаришнинг пасайиши, ишсизлар сонининг ошиши, ҳудудлар инфраструктураларининг сусайишига олиб келади.
Шу сабабли банкротликка оид муносабатлардаги ҳар бир жараён давлат томонидан мониторинг олиб борилишини тақозо этади. Уни амалга оширишда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги, “Банкротлик тўғрисида”ги ва бошқа қонун ҳужжатлари муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларда бу жараённи давлат томонидан назорат қилишнинг шакллари ва усуллари белгиланган.
“Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасида белгиланидек, банкротлик соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи амалга оширади.
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат бошқаруви бошқа органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Банкротлик тўғрисидаги қонунчиликда ушбу органлар ва уларнинг ҳудудий бошқармаларининг банкротликка доир муносабатларни тартибга солишга қаратилган ваколатлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомда Рақобат қўмитаси банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи сифатида белгиланган.
Низомда Рақобат қўмитасига паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, уларни, биринчи навбатда,янги инвесторларни жалб этиш, модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, янги рақобатбардош маҳсулот турларини ўзлаштириш ҳисобига молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чоратадбирларни ишлаб чиқиш, иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва банкрот қилиш борасидаги функцияларни бажариш, судгача ва суд санациясини ўтказиш, банкрот корхоналарнинг ташқи бошқаруви бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари юкланган.



Download 188.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling