Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
III СОН. 2023
СОЛИҚ ВА ҲАЁТ ЭЛЕКТРОН ИЛМИЙ ОММАБОП ЖУРНАЛ www.soliqvahayot.uz III СОН. 2023 92 2. Адабиётлар шарҳи. Khaled Soufani (2002) нинг фикрича Буюк Британияда факторинг амалиётининг 93% банклар томонидан амалга оширилиб ушбу амалиётнинг бажарилиш жараёнини тезлаштиради, чунки банкларда факторинг амалиётини бажариш жараёнида қатнашувчилар: сотувчи (мол етказиб берувчи) ва харидор ҳақида маълумотлар базаси шаклланган. Jim Pendergast (2023) нинг фикрича хўжалик юритувчи субъектлар учун факторинг амалиётини амалга ошириш учун икки хил йўл мавжуд: биринчиси факторинг компанияларга мурожаат қилиш бўлса кейнгиси тижорат банкларидир. Тижорат банклари орқали факторингни амалга оширишни қулайликлари қўйидагича: молиявий маблағни чеклангмаганлиги, нисбаттан хавсизлиги ва амалиётни тез фурсатда бажарилиши. Чиндан ҳам факторинг компаниялар факторингни амалга оширишда кўп ҳолларда ўз маблағига эга бўлмайди ва бу ҳолат уларни тижорат банкларидан қўшимча маблағ сўрашга ундайди, бу эса ўз-ўзидан факторинг шартномаларини қимматлашишига олиб келади. Ермекова Ж.Ж (2016) нинг фикрига кўра факторинг амалиётининг Казоғистонда ривожланмаётганлиги бу тижорат банкларининг ушбу амалиётга етарлича эътибор бермасликлари ва Марказий банкнинг факторинг бўйича ҳатто умумий ҳисоботларни эълон қилмаслигидадир. Бироқ Қазоғистон факторинг бозорини мамлакатимиз билан таққослайдиган бўлсак унинг ҳажми ва кўлами анча юқорлиги билан ажралиб туради. Мисол учун уларда факторингни умумий кўлами ЯИМнинг салкам 1%га етганлиги ва унинг бир нечта турлари амалга оширилаётганлиги бунга ёрқин мисол бўла олади. Кожина Л.М. (2008) ўзининг тадқиқот ишида факторинг амалиётини банк кредити билан таққослаб қўйидагича фикр билдирган. Факторинг амалиётида уч томон иштирок этади. Тижорат банки тўлиқ уч томонлама шартномани амалга ошириш жараёнида қатнашмасдан балки фақат хўжалик юритувчи субъектнинг дебиторлик қарздорлигини бошқариши ҳам мумкин. Ушбу фикрга қўшимча сифатида шуни айтиб ўтишимиз зарурки, ушбу амалиёт жаҳон тажрибасида тижорат банклари томонидан кенг қўлланилади. Зеро банклар молиявий ресурсларни бошқариш тажрибасига эга бўлиб дебиторлик қарздорлик ҳисобни яхшироқ олиб боришади. Сафонова И. Ю. (ва бошқалар., 2022) ўз мақоласида факторинг амалиётини банк кредитидан афзал томонларини кўриб чиққанлар. Жумладан уларнинг таъкидлашларича факторинг амалиёти банк кредитидан фарқли ўлароқ хўжалик юритувчи субъект учун анча арзонга тушади. Ушбу амалиёт билан корхона операцион циклнинг қисқаришига эришиши мумкин. Бу эса ўз навбатида корхонага кўшимча вақт ва маблағни тежашига олиб келади. Иващенко Д.Э. (2018) нинг фикрига кўра Россияга ривожланган давлатлар томонидан турли хил санкцияларни жорий қилиниши бир томондан иқтисодиётни пасайишига олиб келган бўлса бошқа томондан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришини ва бозорда рақобатбардош бўлишига ундайди. Бундан ташқари хориж банкларидан кириб келаётган арзон кредит ресурсларини тўхташи, факторингни тижорат банклари томонидан кенг қўлланишига олиб келмоқда. Ўзи умуман факторинг амалиётининг кризис ҳолатларда кенг ривожланиши дунё олимлари томонидан тасдиқланган (W.Bogdan ва A.Ostrouska 2017). Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling