Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Maqolalar 2023 3 soni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
- Key words
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ Ғаффоров Ш.Н. Фискал институт Аннотация. Мақолада мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ ислоҳатлари натижасида қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Қиймат солиғи маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича таклифлар берилган. Калит сўзлар: солиқ, қўшилган қиймат солиғи, солиқ маъмуриятчилиги, солиқ ставкаси. Аннотация. В статье рассмотрены вопросы совершенствования администрирования налога на добавленную стоимость в результате проводимых в нашей стране налоговых реформ. Внесены предложения по упрощению администрирования налога на добавленную стоимость. Ключевые слова: налог, налог на добавленную стоимость, налоговое администрирование, ставка налога. Abstract. The article discusses issues of improving the administration of value added tax as a result of tax reforms carried out in our country. Proposals have been made to simplify the administration of value added tax. Key words: tax, value added tax, tax administration, tax rate. 1. Кириш. Ўзининг табиатига кўра, қўшилган қиймат солиғи мураккаб, кўп омилли, кўп қиррали бўлиб, унинг муаммолари замонавий моддий ҳаётнинг деярли барча соҳаларига таъсир кўрсатади.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг(2023) мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувдаги нутқида биз тадбиркорларга солиқ юкини кўпайтириш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш ҳисобидан бюджетга тушумларни ошириш йўлидан боряпмиз. Ўтказилган сўровларда 62 фоиз тадбиркорларимиз солиқ соҳасидаги ислоҳотларимизни ижобий баҳолаган. Мамлакатимизда қўшимча қиймат солиғининг суммаси йилдан йилга ошиб бормоқда. Уч йил давомида маҳаллий маҳсулотларга қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет даромадлари бир ярим баравар ошдиди – 2020-йилдаги 20,5 триллион сўмдан (2,1 миллиард доллар) 2022-йилда 32,8 триллион сўмгача (3,0 миллиард доллар). Импорт бўйича қўшилган қиймат солиғи шу даврда деярли икки бараварга ўсди – 19,7 триллион сўмдан 38,7 триллион сўмгача. Ўтган йили ҚҚС даромадлари давлат бюджети даромадларининг учдан бир қисмини таъминлади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling