Issn 2181-2292 "солиқ ва ҳаёт" электрон илмий-оммабоп журнали


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/229
Sana01.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1737404
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   229
Bog'liq
Maqolalar 2023 3 soni

3.Тадқиқот методологияси
Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини тадқиқ этишда иқтисодий 
таҳлил, мантиқийлик ва гуруҳлаш усулларидан фойдаланилди. 2018-2022 йилларда 
республикамизда қўшилган қиймат солиғи бўйича занжири яратилиши борасида 
амалга оширилган ислоҳотлар ва солиқ имтиёзлари,солиққа тортиш механизми 
илмий жиҳатдан тадқиқ этилган.
4. Таҳлил ва натижалар
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва маъмуриятчилиги кам харажатли 
бўлиши унинг самарадорлигини билдиради. Қўшилган қиймат маъмуриятчилигига 
янги рақамли технологияларни жалб этиш харажатларни соддалаштириши ва 
камайтириши мумкин. 
Е.В.Смирнованинг (2018) фикрича, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва 
маъмуриятчилиги методикасини нафақат давлат, балки солиқ тўловчи 
манфаатларини кўзлаб ислоҳ қилиш зарур, бу эса солиқ қонунчилигига таклиф 
этилаётган ўзгартиришларнинг барча ижобий ва салбий оқибатларини синчиклаб 
ўрганиб чиқишни талаб қилади. 
Мамлакатимизда 
қўшилган 
қиймат 
солиғи 
маъмуриятчилигини 
соддалаштириш борасида доимий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бунга яққол 
мисол қилиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги 
“Ўзбекистон Республикаси президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ 
мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-292 сон қарорини келтириш мумкин. Ушбу қарор “Йўл 
харитаси”нинг V-бўлимида қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини 
соддалаштириш белгиланган бўлиб, қуйидагилар келтирилган: 
қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) 
солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланади; 
қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги 
тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор 
қилинади (амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва 
реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ 
бўлган ҳолатлар бундан мустасно). 
Мамлакатимизда қўшилган қиймат солиғининг ставкаси йилдан йилга пасайиб 
бормоқ, бу эса тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдан далолатдир (1-жадвал). 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги 
“Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-
тадбилари тўғрисида”ги фармоннига асосан 2019 йилнинг 1 октябрдан қўшилган 
қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди. Ўзбекистон 


www.soliqvahayot.uz
III СОН. 2023 
103 
Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сон Қонунига асосан 2023 йил 
1-январдан ҚҚС ставкаси 12 фоиз этиб белгиланган. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   229




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling