Issn 2181-7200 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта
Download 146.26 Kb. Pdf ko'rish
|
farpi maqola
МЕХАНИКА
98 Scientific-technical journal (STJ FerPI, ФарПИ ИТЖ, НТЖ ФерПИ, 2022, T.26, №3) мутахассислар томонидан турли ўлчам ва шаклдаги ҳаво қувури тавсия этилган бўлсада, ҳозиргача пахта тозалаш саноати амалиётида анъанавий шаклдагидан бошқача ҳаво қувури ишлаб чиқарилмаган, синаб кўрилмаган ва қўлланилмаган. Биз тавсия этаётган ҳаво қувури (3 – расм) оддий цилиндр (1) ва унинг ҳар икки томонига кичик оғзи ҳаво қувури диаметри билан тенг қилиб тайёрланган, бир томонига катта асоси, иккинчи томонига кичик асоси мос келадиган қилиб ўрнатилган кесик конуслар(2)дан иборат. Конуслар аэродинамик қаршилиги энг минимал бўлган параметрларда тайёрланган. Учи конус шаклида бўлган ҳаво қувури конструкциясини Наманган пахтасаноат МЧЖ га қарашли Косонсой пахта тозалаш корхонаси механик устахонасида тайёрланди.Ҳаво қувури схемасига кўра (3 – расм) диаметри 315 мм, узунлиги 1 ва 2 м бўлган ҳаво қувури 1 нинг икки учига ишлаб чиқилган тавсиялар асосида баландлиги b = 63 мм, кичик асоси d = 315 мм, катта асоси D = 387 мм бўлган конуслар 2 бир томонга қаратиб пайвандланади. Ҳаво қувурини бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ва бири-бирига маҳкамлашда фойдаланиш учун ушлагичлар 3 ўрнатилди. Бу ҳаво қувури ҳам Фарғона вилояти Қува пахта тозалаш корхонасида синовдан ўтказилди. Олинган натижалар 315 мм ли ҳаво қувурларини пахта саноатида муваффақиятли қўллаш мумкинлигини кўрсатди [11-16]. Хулоса 1. Ҳаво қувури содда конструкцияли қурилма бўлгани ҳамда уларда ўзгартириладиган, бошқариладиган қисмларнинг йўқлиги туфайли, уларни синовдан ўтказиш, уларнинг вақт бирлиги ичида керакли пахта массасини ўтказиб бера олиш қобилиятини аниқлаш билан чекланади. Шунинг учун, пахта пневмотранспортига унинг иш режимини кўрсатиб турувчи ўлчов асбоблари ўрнатилиши мақсадга мувофиқ. 2. Назарий тадқиқотларда 315 мм ли ҳаво қувури соатига 8-11 тонна, 355 мм диаметрли ҳаво қувури 10-15 тонна пахта хомашёсини қийинчиликсиз ўтказа олиши 1.3 – расм. Учлари конус шаклида бўлган ҳаво қувури конструкцияси. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling