Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
Ишларни фармойиш бўйича ва жорий эксплуатация тартибида бажариш
Download 126.38 Kb.
|
ПТБ узб
Ишларни фармойиш бўйича ва жорий эксплуатация тартибида бажариш
105. Электр қурилмаларида нарядсиз бажариладиган барча ишлар: а) бунинг учун ваколатли шахсларнинг (мазкур Қоидаларнинг 60-банди) фармойиши бўйича тезкор журналда расмийлаштирган ҳолда; б) жорий эксплуатация тартибида,кейинчалик тезкор журналга ёзган ҳолда бажарилади. 106. Ишни такрорлаш ёки давом эттириш зарурати бўлса, унинг шарт-шароитлари ёки бригада таркиби ўзгарган тақдирда, фармойиш тезкор журналда расмийлаштирилган ҳолда янгидан берилиши лозим. 107. Фармойиш бўйича қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин: а) кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган давомийлиги бир сменадан ортиқ бўлмаган ишлар; б) ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиққан ҳолда, давомийлиги 1 соатгача бўлган ишлар; в) кучланиши 1000 Вгача бўлган электр қурилмаларида кучланиш олинган ҳолда, давомийлиги бир сменадан ортиқ бўлмаган ишлар. 108. Фармойиш бўйича бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар наряд бўйича бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар (мазкур Қоидаларнинг 53-банди) билан бир хил. Фармойиш бўйича бажарилиши кўзда тутилган ишлар наряд берувчи шахснинг ихтиёрига кўра наряд бўйича бажарилиши мумкин. 109. Фармойиш берувчи шахс иш бажарувчини (кузатувчини) тайинлайди. Ишларни хавфсиз бажариш имконини аниқлайди ҳамда бунинг учун керакли техник ва ташкилий чора-тадбирларни кўрсатиб беради. 110. Фармойиш уни берувчи шахс ёки унинг бевосита ёки алоқа воситаси орқали берган кўрсатмаси бўйича тезкор ходим томонидан тезкор журналга ёзилади. Тезкор ходимнинг ўзи берган фармойиш ҳам тезкор журналга ёзилади. Тезкор журналда фармойиш ким томонидан берилганлиги, иш жойи ва мазмуни, хавфсизлик чораларига кўра иш бажарилишининг тоифаси, ташкилий ва техник чора-тадбирлар рўйхати, ишни бажариш вақти, иш бажарувчи (кузатувчи) ва бригада аъзоларининг фамилиялари, исми, отасининг исми, электр хавфсизлиги бўйича гуруҳлар кўрсатилган бўлиши керак. Фармойиш бўйича ишлаш жараёнида ушбу ишларни бажараётган бригада таркибини ўзгартириш тақиқланади. 111. Тезкор ходим иш бажарувчига фармойишни маълум қилади, ишнинг бажарилишига тайёрлиги тасдиқланганидан сўнг иш жойини тайёрлашга киришади (агар у талаб этилса) ва тезкор журналга ишларнинг хавфсиз амалга оширилишини таъминлаш учун бажарилган барча техник чора-тадбирларни ёзиб қўяди. 112. Иш бажарувчи ишни бошлашдан аввал иш жойини қабул қилиб олади ва ишнинг бошланиш вақтини кўрсатган ҳолда, фармойишни ижрога қабул қилганлиги тўғрисида тезкор журналга имзо қўяди. 113. Фармойиш бўйича бир смена давомида кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган ишларга қуйидагилар киради: а) хизмат хоналари ва йўлакларни, ЁТҚларни доимий тўсиқларгача, бошқарув шчити хоналарини, шу жумладан реле, ўлчов ва бошқа турли аппаратуралар жойлашган панеллар ортини тозалаш; б) ОТҚ ҳудудини ободонлаштириш ва тозалаш, ўт ўриш, йўл ва йўлкаларни қордан тозалаш, автомашналарни ОТҚ ҳудудидан ўтказиш, юкларни ташиш, тушириш, ортиш ва бошқалар; в) камералар ва ячейкалардан ташқарида жойлашган ёритиш аппаратурасини (ёритиш тармоғининг ишлар бажарилаётган участкасидан кучланишни олган ҳолда) таъмирлаш ва лампаларни алмаштириш; телефон алоқаси аппаратурасини таъмирлаш; электр двигателларнинг чўткаларини ҳолатига қараб туриш ва уларни алмаштириш, электр машиналарининг коллектор ва ҳалқалари ҳолатига қараб туриш, тўсиқлар ва жиҳозлар қобиғидаги ёзувларни янгилаш ва ҳоказолар; г) ЁТҚ биносининг қурилиш қисмини ва ОТҚ ҳудудида жойлашган биноларни таъмирлаш, пойдевор ва порталларни, кабель каналлари бостирмасини, йўллар ва деворларни ва шунга ўхшашларни таъмирлаш; д) улаш схемасидан вақтинча чиқарилган трансформатор ва бошқа ускуналарнинг қуритилиши устидан назоратни амалга ошириш, схемадан чиқарилган ускуналардаги мойни тозалаш ва қуритишда мой тозаловчи ҳамда бошқа ёрдамчи аппаратурага хизмат кўрсатиш; е) ҳаво қуритувчи фильтрларни текшириш ва улардаги сорбентларни алмаштириш. 114. Мазкур Қоидаларнинг 115-бандда кўрсатилган ишлар электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга бўлган электротехник ходим ҳисобланган шахс якка ўзи томонидан бажарилиши мумкин. Мазкур Қоидаларнинг 115-банди: «а» кичик банди бўйича ишларни электротехник ходимлардан бўлган I гуруҳга эга бўлган шахслар; «а» , «б» кичик бандлар бўйича ишларни жорий эксплуатация тартибида тезкор ходимлар; «г» кичик банди бўйича ишларни тезкор ходимлар ёки электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга махсус ажратилган кузатувчининг кузатуви остида электротехник бўлмаган ходимлар томонидан бажарилишига рухсат этилади. 115. Фармойиш бўйича бажариладиган ишларга, шунингдек, кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларидаги ўлчов асбоблари, электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари, алоқа, телемеханика, автоматика, релели ҳимоя қурилмаларини монтаж қилиш, текшириш, ростлаш, таъмирлашга ечиб олиш ва ўрнатиш ишлари, коммутация аппаратларнинг узатмаларида, иккиламчи занжирларида ҳамда масофадан ва автоматик бошқарув схемаларининг электр узатмалари занжирида бажариладиган қуйидаги: а) кучланиши 1000 В дан юқори ток ўтказувчи қисмлари бўлмаган хоналардаги; б) кучланиши 1000 В дан юқори ток ўтказувчи қисмлари доимий яхлит ёки тўрли тўсиқлар орқасида жойлашган хоналардаги, шунингдек, комплект тақсимлаш қурилмалари (кейинги ўринларда — КТҚ) ва комплект трансформатор подстанцияларнинг (кейинги ўринларда — КТП) назорат ва ўлчов асбоблари ўрнатилган бўлинмаларидаги; в) 1000 Вдан юқори кучланишли тўсилмаган ток ўтказувчи қисмлар 35 кВ ва унгача бўлган кучланишда ўтиш жойидан 2,75 метрдан кам бўлмаган баландликда, 110 кВ кучланишда — 3,5 метрдан кам бўлмаган баландликда жойлашганида, ЁТҚни бошқариш йўлакларидаги; г) ОТҚнинг тўрли тўсиқ ташқарисига чиқарилган релели ҳимоя шкафларидаги, агрегат шкафлари ва ўчиргичлар узатмаларидаги ишлар киради. Бунда кучланиш занжирини ўчириб қўйиш ва ток занжирларини шунтлаш имконини берувчи махсус қисқичлар ёки синов блоклари билан жиҳозланмаган ўлчов трансформаторлари орқали уланган электр ўлчов асбоблари ва электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари занжирларидаги ишлар наряд бўйича бажарилади. 116. Мазкур Қоидаларнинг 117-бандида кўрсатилган ишлар электр хавфсизлиги бўйича IV гуруҳга эга бўлган тезкор ходимнинг якка ўзи томонидан ёки таъмирлаш ходимлари ёки ихтисослаштирилган хизматларнинг ходимлари ҳисобланган камида икки шахс томонидан бажарилиши лозим. Улардан биттаси электр хавфсизлиги бўйича IV дан паст бўлмаган гуруҳга, иккинчиси эса электр хавфсизлиги бўйича III дан паст бўлмаган гуруҳга эга бўлиши керак. 117. Ишлаб чиқариш заруратига кўра, давомийлиги 1 соатгача бўлган режадан ташқари қуйидаги ишларни тезкор (тезкор таъмирловчи) ходимларга ёки уларнинг кузатуви остида бошқа электротехник ходимларга фармойиш бўйича бажаришга рухсат этилади: а) кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр қурилмаларида кучланиш олиниб, ерга улагичлар ўрнатиб бажариладиган ишлар. Бундай ишларга алоҳида турган электр двигателга кабелни улаш ва ечиб олиш, сақлагичларни алмаштириш, куч трансформаторининг шохобчаларини қайта улаш, ускуналар ва шиналарнинг айрим контактларини тозалаш ва тортиб маҳкамлаш, мой тўлдирилган киришларга мой қуйиш ва улардаги сизиб чиқишни бартараф этиш, алоҳида аппаратларга мой қуйиш ишлари киради. Бу ишлар электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга эга тезкор ходимлар жумласидан бўлган кузатувчини қўшиб ҳисобланганда,камида икки киши томонидан бажарилади. Ишга ижозат беришда, бундай ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган, ТҚда иш жойини тўсишдан ташқари барча техник тадбирлар бажарилиши шарт, Бунда ТҚда иш жойини тўсишни мазкур Қоидаларга 9-илованинг 15-банди талабларидан чекинган ҳолда бажармаса ҳам бўлади; б) кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажариладиган, ерга улагич ўрнатилишини талаб қилмайдиган ишлар. Бундай ишларга: ускуналарнинг ғилофида бажариладиган ишлар, ғилоф арматурасини тозалаш ва майда таъмирлаш, трансформаторларнинг кенгайтиргичларидаги мой сатҳини кўрсатувчи ойналарни ва кучланиш остида бўлмаган ўчиргич баклари ва шунга ўхшашларни тозалаш ва майда таъмирлаш, мойни тозалаш ва қуритиш учун аппаратурани улаш, электр ўлчов қисқичлари билан ўлчашлар, сақлагичларни алмаштириш, штанга билан контактлар қизишини текшириш, шиналарнинг титраётган жойларини штанга билан аниқлаш, фазалаштириш, изоляторларни ва уловчи қисмаларда штанга ёрдамида бир марта назорат операциясини бажариш, кучланиши 1000 В дан юқори ҲЛга ўрнатилган юқори частотали каналларнинг улама фильтрларини текширишдаги ўлчашлар, агар ускуналарнинг тузилиши бу ишларни хавфсиз бажариш имконини берадиган бўлса, уларга мой қуйиш ва текшириш учун мой олиш ва шунга ўхшаш ишлар киради. Бу ишларни электр хавфсизлиги бўйича камида IV гуруҳга эга бўлган тезкор ходим ҳисобланган шахсни қўшиб ҳисоблаганда, камида икки киши бажариши шарт. Бунда тезкор ходим ишловчилар устидан узлуксиз назоратни амалга оширади. Иккинчи шахс камида III гуруҳга эга бўлиши мумкин. 118. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларидан кучланиш олиниб, бир смена давомида фармойиш бўйича бажариладиган ишларга: магнитли ишга туширгичлар, ишга тушириш тугмалари, автоматик ўчиргичлар, рубильниклар, реостатлар, контакторлар ҳамда шчит ва йиғилмалардан ташқарида ўрнатилган шуларга ўхшаш коммутация аппаратларини таъмирлаш; алоҳида турган электр қабул қилгичларни (электр двигателларни, электр калориферларни ва шунга ўхшаш), алоҳида жойлашган магнит станциялар ва бошқарув блокларини таъмирлаш; сақлагичларни алмаштириш; ёритиш симларини таъмирлаш ишлари, электр таъминоти бир томонлама бўлган электр қурилмаларда бажариладиган ишлар киради. Кўрсатилган ишларни, одатда таъмирлаш ходимларидан икки киши бажариши, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича камида III гуруҳга, иккинчиси камида II гуруҳга эга бўлиши лозим. Алоҳида ҳолларда фармойиш берувчининг розилиги билан таъмирловчи ходимлардан III гуруҳга эга бўлган битта шахсга ушбу ишларни бажаришга рухсат этилади. Ушбу бандда кўрсатилган ишлар тезкор таъмирловчи ходимлар томонидан жорий эксплуатация тартибида амалга оширилади. 119. Иш бажарувчи (кузатувчи) фармойиш бўйича ишларни бажариш учун рухсат олган вақтдан бошлаб, бригада таркибига кирувчи шахслар томонидан хавфсизлик техникаси қоидаларининг риоя этилиши устидан назорат олиб боради. Ишлар тугалланганидан кейин иш бажарувчи: а) ишлар кучланиш олиниб ёки кучланиш олинмасдан, ток ўтказувчи қисмларда ва уларнинг яқинида бажарилганда, бригадани иш жойидан чиқариб, тезкор ходимлар ҳисобланган шахс билан биргаликда иш жойини текшириб чиқиши ва шундан сўнг тезкор журналга имзо чекиб, иш тугалланганини расмийлаштириши шарт; б) ишлар кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажарилганда, иш жойини шахсан кўриб чиқиши, бригадани чиқариши ва бажарилган ишлар ҳажми ҳамда уларнинг тугалланган вақти тўғрисида тезкор ходимлардан бўлган шахсга хабар бериши шарт. Иш бажарувчининг ушбу хабари тезкор ходимлардан бўлган шахс томонидан тезкор журналга иш тугаланган вақтни кўрсатиб ёзиб қўйилиши керак. 120. Фармойиш бўйича бажарилган ишларнинг тугаллангани тўғрисида тезкор ходим бевосита ёки алоқа воситалари орқали фармойиш берган шахсга маълум қилади. 121. Жорий эксплуатация тартибида қуйидаги ишлар бажарилиши мумкин: а) мазкур Қоидалар 115-бандининг «а», «б», «в» кичик бандларида кўрсатилган, кучланиш олинмасдан, кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмлардан узоқда бажариладиган ишлар; б) кучланиш олиниб,мазкур Қоидаларнинг 120-бандида кўрсатилган, кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларда бажариладиган ишлар. 122. Шунингдек, жорий эксплуатация тартибида корхона ҳудудида, яшаш ва хизмат хоналари, омборлар, устахоналар ва шунга ўхшаш жойлардаги ташқи ва ички ёритиш қурилмаларига номинал токи 20 А гача ҳимоя аппаратлари билан жиҳозланган гуруҳ линияларига уланган электр қабул қилгичларга махсус бириктирилган ходимлар томонидан хизмат кўрсатиш иш жойи, ишнинг бошланиши ва тугалланиши ҳақида тезкор ходимларни хабардор этиб, у эса бу ҳақида тезкор журналга тегишли ёзув киритиб, амалга оширилиши мумкин. 123. Электр қурилмаларида жорий эксплуатация тартибида бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат: а) электр хўжалиги учун жавобгар шахс томонидан мазкур Қоидалар 115-бандининг «а», «б», «в» кичик бандлари ва 120-бандида белгиланган ва маҳаллий шароитларга қараб тўлдирилган ишлар рўйхати тузилиши ва уни корхона бош муҳандиси (раҳбари) томонидан тасдиқланиши; б) иш бажарувчи томонидан аниқ иш бажарилиши зарурати ва унинг хавфсиз бажарилиши имконияти аниқланиши. 124. Мазкур Қоидаларнинг 125-бандига мувофиқ рўйхатга киритилган ишлар турлари доимо рухсат этилган ва яна қўшимча фармойишлар расмийлаштирилишини талаб қилмайдиган ишлар бўлиб ҳисобланади. Download 126.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling