Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
Наряд бериш ва расмийлаштириш тартиби
Download 0.84 Mb.
|
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада
Наряд бериш ва расмийлаштириш тартиби
69. Ишлаш учун наряд икки нусхада ёзилади. Иккала нусхасини ҳам аниқ ва тушунарли ёзилишига риоя этилганда, у кўчиргич қоғоз (копирка) қўйилиб тўлдирилади. Ёзилган ёзувни ўчириш ёки тузатишга йўл қўйилмайди. 70. Нарядни наряд берувчи шахс томонидан жавобгар раҳбарга ёки ушбу объектнинг тезкор ходимидан ҳисобланган катта ходимга телефон орқали берилишига рухсат этилади. Бунда наряд уч нусхада тўлдирилади: бир нусхасини наряд берувчи шахс тўлдиради, иккита нусхани эса телефон орқали қабул қилаётган шахс тўлдиради. Электр қурилмаларида ишлар доимий тезкор ходимлари бўлмаган ва тезкор ёки тезкор таъмирловчи ходим ҳисобланган шахс томонидан ижозат берувчи ва жавобгар раҳбар вазифасини ўриндошлик асосида бажарганда наряд икки нусхада ёзилади. Улардан бири иш бажарувчига берилади, иккинчиси эса наряд берувчи шахсда қолади. Наряд телефон орқали берилганда, наряд берувчи шахс унинг матнини (телефонограмма шаклида) айтиб ёздиради. Матнни қабул қилаётган шахс эса наряд бланкасини тўлдириб, қайта текшириб кўради. Бунда наряд берувчи шахснинг имзоси ўрнига унинг фамилияси кўрсатилади ва матнни қабул қилаётган шахснинг имзоси билан тасдиқланади. Телефон орқали қабул қилинган наряд асосидаги ишга ижозат бериш умумий тартибда амалга оширилади. 71. Наряд битта бригадали битта иш бажарувчига (кузатувчига) ёзилади. Иш бажарувчининг қўлига фақат битта наряд берилади. Битта бригада томонидан кучланишни олмасдан бир нечта уланмаларда, бир ёки хар ҳил ТҚларда, подстанциянинг ҳар хил хоналарида бажариладиган бир хил турдаги ишларга навбат билан кетма-кет бажариш учун битта умумий наряд берилиши мумкин. Бир иш жойидан бошқа иш жойига ўтишни фақат бир ТҚдан бошқасига, ТҚнинг бир қаватидан бошқа қаватига ўтилган тақдирда, расмийлаштириш талаб қилинади. 72. Битта жавобгар раҳбарга бир пайтда бериладиган нарядлар сони ҳар бир алоҳида ҳолатда наряд берувчи шахс томонидан белгиланади. Наряд тезкор ходимга бевосита иш жойини тайёрлаш олдидан берилади. Нарядни иш бажарувчига ишни бошлаш арафасида беришга рухсат этилмайди. 73. Барча ток ўтказувчи қисмлардан, шу жумладан, ҲЛ ва кабель линияларининг (кейинги ўринларда — КЛ) нинг чиқишларидан кучланиш олинган ва қўшни электр қурилмаларига кириш ёпиқ (1000 В гача бўлган йиғма ва шчитлар кучланиш остида қолиши мумкин) бўлса, электр қурилмасининг барча уланмаларида бир вақтнинг ўзида ишлаш учун битта наряд берилишига рухсат этилади. 74. Иш жойи кенгайтирилган ёки иш жойларининг сони ўзгарган тақдирда, янги наряд берилиши лозим. 75. Бригада таркибини наряд берувчи шахс белгилайди. 76. Бригада аъзоларининг сони ва малакаси бўйича таркиби ҳамда иш бажарувчининг (кузатувчи)малакаси, иш бажарувчининг (кузатувчи)бригада аъзолари устидан етарлича назоратни таъминлаш имконидан келиб чиқиб, ишларни бажариш шароитини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 77. Наряд муддатини наряд берувчи ёки ушбу электр қурилмасида ишлашга наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа хизматчи узайтириши мумкин. Наряд муддатини узайтириш тўғрисидаги рухсатномани ижозат берувчига, жавобгар раҳбарга ёки иш бажарувчига телефон, радио ёки курьер орқали берилиши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу ходим ўз имзоси билан наряд муддатини узайтирган хизматчининг исми ва фамилиясини ёзиб кўрсатади. 78. Нарядлар бўйича ишлар бажариб тугатилгандан сўнг улар 30 кун давомида сақланиши керак, кейин эса уларни сақлаш талаб этилмайди. Агар наряд бўйича ишларни бажаришда авария ёки электрдан жароҳатланиш содир бўлган бўлса, бу нарядлар корхонанинг архивида сақланиши шарт. 79. Наряд бўйича иш бажарилганда бригада камида икки кишидан — иш бажарувчи ва бригада аъзосидан иборат бўлиши керак. Иш бажарувчи раҳбарлик қиладиган бригада таркибига электр хавфсизлиги бўйича III гуруҳга эга бўлган ҳар бир бригада аъзосига I гуруҳга эга бўлган битта электротехник ёки электротехнологик ходим киритилиши мумкин. Аммо бригададаги I гуруҳга эга бўлган ходимларнинг умумий сони икки кишидан ошмаслиги керак. 80. Навбатчилик вақтида тезкор ходимлар юқори турувчи шахснинг рухсати ва тезкор журналга ёзиш шарти билан нарядга киритилмасдан, таъмирлаш бригадасида ишлаш учун жалб этилиши мумкин. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling