Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 0.84 Mb.
bet1/72
Sana17.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1096635
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
712- сон ПТЭ и ПТБ ўзбексада


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ ТЕХНИК ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ ВА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШДА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ўзларининг тизимларидаги ташкилотлар томонидан Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг талаблари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, вазирликлар ва идоралар билан бирга ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling