IV. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш
8. Жамғарма маблағларидан фақат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолияти (тадбирлари) харажатларини маблағ билан таъминлашга қуйидаги мақсадли йўналишлар бўйича фойдаланилади:
жамоатчиликни ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш бўйича мутахассисларни жалб этган ҳолда мониторинглар, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига доир материалларни эълон қилиш, шарҳлар, ўқув-услубий қўлланмалар, плакатлар, буклетлар, даврий нашрларни ишлаб чиқиш, оммавий-ахборот воситаларида чиқишларни, ахборотларни, семинарларни, давра суҳбатларини ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган бошқа тадбирларни ташкил этиш;
товарлар (ишлар ва хизматлар)нинг энг яхши ишлаб чиқарувчиларини аниқлашга ва рағбатлантиришга йўналтирилган танловлар, викториналар, олимпиадалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.
9. Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 181-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда, 32-33-сон, 251-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 31-сон, 261-модда, 32-сон, 271-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |