ЎЗБЕКИCТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ ҚЎМИТАЛАРИ (КОМИССИЯЛАРИ) ТОМОНИДАН КОНФЕРЕНЦИЯЛАР, ДАВРА СУҲБАТЛАРИ ВА СЕМИНАРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 18 мартдаги КҚ-8-III-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2015 йил 22 январда Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ҳамда 2015 йил 23 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги, шунингдек 2015 йил 16 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган ҳаракат дастурининг 1.5-банди ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари (комиссиялари) томонидан конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2006 йил 29 июндаги 199-I-сонли қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С.Б. Артикова зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 25 сентябрь,
КҚ-45-III-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 25 сентябрдаги КҚ-45-III-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари (комиссиялари) томонидан конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Do'stlaringiz bilan baham: |