Ўзбекистон республикаси олий мажлиси сенатининг қЎмиталари (комиссиялари) томонидан конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида
Download 22.23 Kb.
|
конференция утказиш тартиби
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари) томонидан (бундан буён матнда Сенат қўмиталари (комиссиялари) деб юритилади) иш режасини тайёрлаш, конференциялар, давра суҳбатлари, семинарларни тайёрлаш ва ўтказиш, шунингдек ўтказилган конференциялар ва давра суҳбатларининг якунлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш тартибини белгилайди. 2. Сенат қўмиталари (комиссиялари) томонидан ўтказиладиган тадбирлар қўйилган мақсад ёки вазифаларга қараб, қуйидаги турларга бўлинади: конференция — энг муҳим муаммолар бўйича, уларни ҳал этиш юзасидан келишилган тарзда хулосалар қабул қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, тадқиқот марказлари ва бошқа ташкилотларнинг, фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини, шунингдек олимлар, экспертларни жалб этган ҳолда ўтказилади (қоида тариқасида конференцияда иштирок этиш учун камида эллик киши таклиф этилади); халқаро конференция — энг муҳим муаммолар бўйича бир неча давлат манфаатларига дахлдор мавзуларни муҳокама этиш мақсадида хорижий давлатларнинг ва халқаро ташкилотларнинг вакилларини ҳамда экспертларини жалб этган ҳолда ўтказилади; илмий конференция — назарий хусусиятга эга бўлган масалаларни муҳокама этиш учун илмий-назарий муаммони ҳал этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилади; илмий-амалий конференция — мавзу амалий хусусиятга эга бўлган тақдирда ўтказилади. Бунда асосий мақсад амалий муаммоларни илмий асосланган тарзда ҳал этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат бўлади; давра суҳбати — муайян муаммони (мавзуни) муҳокама этиш (айрим муаммо ёки масала бўйича) ва уни ҳал этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш учун торроқ доирадаги иштирокчилар билан ўтказилади (қоида тариқасида давра суҳбатида иштирок этиш учун камида ўттиз киши таклиф этилади); семинар — назарий билимларни ва амалий кўникмаларни ошириш мақсадида ўтказилади. Семинарлар мавзу доирасига қараб ўқув семинарларига (тренинглар), илмий (илмий-назарий) ва илмий-амалий семинарларга бўлинади (қоида тариқасида семинарда иштирок этиш учун камида эллик киши таклиф этилади). 3. Конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлардан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат: 1) ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида нормалари амалиётда қўлланилмаётган қонунларни, шунингдек қонун ҳужжатларидаги нуқсонларни аниқлаш; 2) қонун устуворлигини таъминлаш учун қабул қилинган қонун ости ҳужжатларининг қонун нормаларига мувофиқлигини аниқлаш; 3) қонуннинг ижро этилишига тўсқинлик қилаётган сабаблар ва шароитларни аниқлаш; 4) амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан тадбирлар жараёнида муҳокама қилинаётган масалаларга оид муаммоларни ҳал қилиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш (тадбир иштирокчиларининг таклифлари асосида); 5) қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан мутахассислар, олимлар, амалиётчилар, экспертларнинг, тадқиқот марказлари, фуқаролик жамияти институти вакилларининг фикр-мулоҳазаларини умумлаштириш, шунингдек бошқа давлатлардаги қонун билан тартибга солиш тажрибасини ўрганиш; 6) минтақаларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда муҳокама қилиш, энг муҳим минтақавий муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш; 7) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Сенат (Сенат Кенгаши) ва Сенат қўмиталари (комиссиялари) қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ижро этилишини назорат қилиш билан боғлиқ тадбирлар давомида Сенат қўмиталари (комиссиялари) аниқлаган муаммоларни муҳокама қилиш; 8) Сенат қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш давомида олинган ахборотни амалда қўллаш; 9) Сенат қўмиталари (комиссиялари) фаолиятини кенг ёритиш ва жамоатчилик фикрини шакллантириш; 10) сенаторларнинг, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг назарий билимини ва амалий кўникмаларини ошириш; 11) ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг турли соҳаларидаги энг долзарб муаммоларни аниқлаш, шунингдек уларни ҳал этиш юзасидан илмий асослар ва амалий кўникмаларни ишлаб чиқиш; 12) тадбир иштирокчиларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш; 13) Сенат фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш. Download 22.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling