Истиқлол йўЛИ: муаммолар ва режалар
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
pul va pul tzimi
ИСТИҚЛОЛ ЙЎЛИ: МУАММОЛАР ВА РЕЖАЛАР СССР парчаланиб кетди. 74 йил мобайнида Ўзбекистон тақдири ва таъминоти собиқ Иттифоқ қўлида эди. Собиқ Иттифоқ бу ердан маҳсулот ва хом ашёни олиб кетиб, бизга сув ва ҳаводай зарур нарсаларни ўз кўрсатмаси билан келтириб берарди. Содда қилиб айтганда, пахта ва бошқа бойликларимиз олиб кетиларди, дон, шакар,ёнилғи ва бошқа халқ истеъмоли моллари, умуман, ҳаётимизга, иқтисодиётимизга ва халқ хўжалигимизга зарур бўлган маҳсулотлар олиб келинарди. Дунёга келган чақалоқ аввал эмаклаб, кейин тетапоя бўлади. Вазият шундай келдики, Мустақил Ўзбекистон туғилган куниёқ оёққа туришга, ўзи юришга мажбур бўлди. Хорижий дунё бозори билан, дунё банклари билан, тижоратчи фирмалар билан алоқа боғладик. Бу жуда нозик масала. Қайси давлат бизга қанча ва қандай шарт билан сармоя ва қарз беради? Қарз берган давлатларнинг сиёсий шартлари бўлмайдими? Бировдан қарз олиб, кейин унинг илмоғига тушиб қолмаймизми? Улар бизга тазйиқ ўтказмайдими? Олган қарз-кредитларимиз бўйнимизда оғир юк бўлиб қолиб кетмайдими? Минглаб шундай саволларга жавоб излашга ва топишга тўғри келди. Бугун Ўзбекистон- Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси. Давлат мустақиллигимизни дунёнинг 120 мамлакати расман тан олди. Уларнинг 45 таси билан дипломатик алоқалар ўрнатилди. Тошкентда АҚШнинг, Олмония, Хитой, Туркия, Xиндистон, Покистон, Франция ва бошқа давлатларнинг элчихоналари очилди. Биз чет эллик сиёсатчи ва иқтисодчиларни шу айтилган ҳақиқатга ишонтирдик. Бу ишонч ўз навбатида Ўзбекистонга чет эл инвестицияларини жалб этишга, зарур истеъмол молларини ва озиқ- овқатни етказиб бериш ҳақида битимлар тузишга имкон яратди. Ўзбекистоннинг йўли шуки, биз тинчлик ва осойишталикни сақлаб, бозор иқтисодиётига ўтишни шошмасдан, аҳолининг ночор қисмини асраб-авайлаб, уларга етарли шарт-шароитларни яратиб бериб, ана ундан кейин амалга оширишга бел боғладик. Бозор иқтисодиётига ўтдик, деб эълон қилиш билан иш битмайди. Ўтиш учун, аввало, иқтисодий база керак. Бизда бозор иқтисодиёти таркиби эндигина шаклланиб келмоқда, холос. Энг аввало, иқтисодиётнинг фақат хом ашё етиштиришдек самарасиз йўналишидан қутулиш керак. Унутмаслик керакки, ҳозирги даврда иқтисодиётимизнинг энг заиф томони- тайёр маҳсулотларнинг етишмаслиги. Тахминан55-60 фоиз халқ истеъмол молларини четдан олиб келишга мажбурмиз. Бозор муносабатларига ўтиш учун одамларни шунга тайёрлаш, аввало, кўниктириш керак. 74 йил бир хил тузумда яшаб келиб, бир ёки икки-уч йил ичида бутунлай бошқа тартибга ўтиб бўлмайди. Шундай қилиб, биз ижтимоий тараққиёт ва янгиланиш борасида ўз йўлимиз бор, деб эълон қилдик. 1.Бозор иқтисодиётига ўтар эканмиз, миллий-тарихий турмуш тарзимизни, халқимиз урф-одатларини, анъаналаримизни, кишиларнинг фикрлаш тарзини ҳисобга оламиз. 2. Мустақил давлатимизнинг сиёсатини белгилаб олар эканмиз, ислом динимизни албатта назарда тутишимиз керак. Негаки, дин турмуш тарзимизга, маънавий қадриятларимизга, кишилар онгига ўзининг ўчмас муҳрини босган. Динга нисбатан ижобий муносабат ташқи сиёсатимизда, айниқса, мусулмон давлатлари билан ўзаро алоқаларимизни кенгайтиришда катта аҳамиятга эга. 3. Ўзбек зоти борки, ўтирган жойини совутгиси келмайди. Биржойдан иккинчи жойга кўчиб юришга хуши йўқ. Меҳнат ресурслари ва ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришда худди шу вазиятни ҳам эътиборда тутиш керак. Хулоса шуки, қишлоқ жойда ва район марказларида мавжуд бўлган ортиқча иш кучини шаҳарга олиб келиш шарт эмас, балки янги, ихчам, замонавий корхоналарни қишлоқ жойларига, район марказларига олиб бориб қуришимиз зарур. Содда қилиб айтганда, одамларни ишхонага эмас, ишхонани одамларга яқинлаштириш лозим. Бизнинг ўз валютамиз бўладими ёки йўқми деган саволни кўп эшитамиз. Ҳаммангизга маълум: пул зарб этадиган дастгоҳ Россияда. Мен илгари ҳам МДҲда тенглик бўлмоғи учун пул дастгоҳи ва банк системаси ҳаммага бирдек қараши керак, деб айтган эдим. Нега деганда: нима учун қадрсизланган рублни ҳам тилаб, тиз чўкиб сўрашимиз керак? Бу қанақа мустақил давлат?! Шу нуқтаи назардан қараганда, агар бизларнинг таклифларимиз ўтмаса, инобатга олинмаса ўз валютамизни зарб этишимиз шарт, деб ҳисоблайман. Умуман олганда, миллий валюта давлат мустақиллигининг асосий белгиси ҳисобланади. Яна бир сабаб шуки, бугунги кунда кишиларга маош тўлаш учун нақд пул етишмаяпти. Шу масалада ҳам биз анча заиф бўлиб турибмиз. Шуларни ҳисобга олсак, миллий валютани чиқариш шарт бўлиб қолмоқда. Биз бу борада анча-мунча тайёргарлик қилиб қўйганмиз. Лекин асосий қийинчилигимиз шуки, пул чиқариш, қоғоз чиқариш қийин нарса эмас. Лекин унинг қиймати ва қадрини таъмин этиш керак. Бу пул эртага муомалага киритилса, биз унинг қадрини, харид кучини таъминлашимиз зарур. Акс ҳолда уни чиқаришнинг ҳожати йўқ. Дунё валютасига, долларми, марками- сўмнинг уларга нисбатан курсини аниқламасдан туриб, биз ўз сўмимизни чиқарсак, улар эртага қуруқ қоғозга айланиб қолади. Ҳали биз жуда кўп муаммоларни ҳал этишимиз керак бўлади. Авваламбор, агар янги пул чиқса, унинг тагида етарли сармоя бўлиши керак. Пул чиқса-ю, мол бўлмаса, у пулни нима қиламиз? Деворларга ёпиштириб қўямизми? Шуларни ҳам ўйлашимиз керак. Пулнинг олтинга алмашиш курсини ҳам белгилашимиз керак. Янги пулнинг кафолати бўлиши керак. Бундан ташқари, сўм билан рублнинг муносабати қандай бўлади? Эртага агар биз Россияга бориб сўмга ҳеч нарса ололмасак нима бўлади? Ана шуларни ҳам ҳисобга олишимиз керак. Лекин бизни пул чиқаришимизга мажбур қилишлари мумкин. Эртага рубль деган нарса Москвада кўплаб босилиб, бизнинг минтақага келса, магазинларда нима қолади? Вазият шундай оғирлашиб қолса, янги пул чиқиши турган гап. Халқ ҳам шунга тайёргарлик кўриши керак. Агар кимки сандиқлардаги, ёстиқлардаги пулини олиб бориб омонат банкасига топширса- ютади. Бугунги кунда биз кўриб турган кўпгина иқтисодий муносабатлар ҳақиқий бозордан ҳали анча йироқ. Мавжуд биржалар ва воситачилик ташкилотлари, тўғрисини айтсак, кўпроқ арзон олиб, қимматга сотиш билан шуғулланаяпти. Тижоратнинг мақсади шу эмасми, деган савол туғилиши мумкин. Тўғри, фойдасиз тижорат бўлмайди. Аммо истеъмол бозори камбағал бўлса, тижорат дегани оддий чайқовчилик даражасида қолиб кетаверади. Ҳақиқий бозор муносабатларига ўтилганда эса турли корхоналар, турли биржалар, суғурта идоралари, банклар ва бошқа идоралар орасида ҳақиқий рақобат вужудга келади. Кимки кўп ва арзон мол келтирса ва ким қанчалик тез ва арзон сотса, ўшанинг иши юришади. Негаки, ҳаракатсиз сармоя- ўлик сармоя. Капитал дегани, албатта, оборотда, муомалада бўлади. Соғлом рақобат ички бозорни мол билан бойитишда ва нархни арзонлаштиришда катта роль ўйнайди. Иқтисодни тўғри йўлга солиш учун ишлаб чиқарувчининг истеъмолчига нисбатан зўравонлигини тугатиш керак. Бундакорхоналар монополизмига қарши чоралар белгиланмаса бўлмайди. Фақат шу чораларгина боя айтилган эркин рақобат шарт-шароитларини яратади. Бозор муносабатларига ўтиш- кўр-кўрона мақсад эмас,балки иқтисодни ўнглаш, жамиятни янгилаш йўли. Агар бозор етим- есирларнинг, қариялар ва камбағал-ночор одамларнинг кўз ёши эвазига қуриладиган бўлса, бунақа бозорнинг уйи куйсин. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЎЗ ИСТИҚЛОЛ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ Банк тизими қайта ташкил этилмоқда. РеспубликанингМарказий банки бошқарув идораларидан мустақил бўлди. Ўзимизнинг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкимиз очилди. Кўпгина тармоқ вазирликлари ва идоралари тугатилди. Мустақил миллий авиакомпания, ахборот агентлиги, кинокомпания ва бошқа умумдавлат хизматлари ишлаб турибди. ЎЗ ЙЎЛИМИЗНИНГ ШАРТ-ШАРОИТИ ВА ЗАМИНЛАРИ Ўзбекистон республиканинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини ҳимоя қилиш имконини берадиган етарли потенциалга эга. Ер бағрининг ғоят қимматли минерал хом ашёларга бойлиги чуқур таркибий ўзгартишларни амалга ошириш, республиканинг жаҳон бозорига чиқишини таъминлайдиган тармоқларни ривожлантириш имконини бермоқда. Шу жиҳатдан халқ хўжалигининг асосан хом ашё етиштиришга йўналтирилганлигини бартараф этиш ва шу сабабли иқтисодиёт тузилмалари ҳаддан ташқари бир томонлама ривожланганлигига, собиқ марказ ўтказиб келган яккаҳокимлик сиёсатининг натижаси бўлмиш қарамликка, яъни технология ва ресурс жиҳатдан бошқа республикаларга қарам бўлиб қолишга барҳам бериш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. МИЛЛИЙ МАНФААТЛАР УСТУВОРЛИГИ ВА ТЕНГ ҲУҚУҚЛИ ҲАМКОРЛИККА АСОСЛАНГАН ТАШҚИ СИЁCАТ Республика, унинг корхоналари тўғридан-тўғри ташқи алоқаларни мустақил равишда ўрнатиш имкониятидан амалда маҳрум қилинган эдилар, ташқи савдо соҳасида Марказ яккаҳокимлигининг қаттиқ тазйиқини доимо сезиб турардилар. Ҳамма валюта ҳисоб-китобларини фақат иттифоқ идоралари амалга оширар эдилар. Республика табиий, хом ашё ресурслари ва етиштирган маҳсулоти қаёққа кетишини, уни экспорт қилишдан тушган маблағ кимга тегишини билмасди. Айни вақтда хорижий техника ва технологияни, халқ истеъмол молларини етказиб бериш борасида батамом қарам эди. Иқтисодий муаммоларни ҳал этишда, тангликдан чиқиш йўлларини белгилашда ҳам ўзаро таъсир ғоят катта. Ўзбекистоннинг иқтисодиётини соғломлаштириш учун Россиядан республикага ҳаётий муҳим ресурслар- металл, нефть, ёғоч ва тахта, транспорт воситалари, технология ускуналари ва бошқа моллар узлуксиз етказиб берилиши алоҳида аҳамиятга эга. Айни вақтда Ўзбекистон Россияга пахта толаси, кунжара, хом ипак, мева-сабзавот маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотларни етказиб бераётган асосий республикадир. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг кўп томонламалиги ва очиқлиги иқтисодий ривожланган мамлакатлар билан мустаҳкам ўзаро фойдали муносабатларни ўрнатишга қаратилган ёндашувларни белгилаб беради. Бизнинг минтақамиз халқлари Оврупо маданий олами билан мана икки ярим минг йилдирки ўзаро алоқа қилади. Ҳозирги кунда Америка Қўшма Штатлари, Германия, Испания, Франция, Италия, бошқа етакчи давлатлар билан тенг ҳуқуқли ўзаро ҳамкорлик қилиш учун янги имкониятлар очилмоқда. Fарб олами билан ҳамкорлик қилиш замонавий технологиялар, инвестицияларни саноатнинг етакчи тармоқларига жалб қилиш, табиий хом ашёдан ҳар томонлама фойдаланиш йўлини очади. Етук мутахассислар, айниқса банк ва бошқарув соҳасида мутахассислар тайёрлашда, ахборот тармоқларини йўлга қўйишда, жаҳоннинг етакчи биржалари билан алоқалар ўрнатишда, хорижий қонунчилик тажрибасини ўрганишда кўмаклашиш муҳимдир. ИЖТИМОИЙ ЖИҲАТДАН ЙЎНАЛТИРИЛГАН БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИ ҚУРИШ- МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН ИЧКИ СИЁСАТИНИНГ НЕГИЗИ Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, айрим мамлакатларда иқтисодий ривожланиш ва аҳолининг турмуш даражаларидаги тафовутларга қарамай, жаҳон ҳамжамияти ривожланишининг ҳозирги босқичига бозор иқтисодиёти жуда мос келади ва самарали ҳаракат қилади. Фақат уюшган бозоргина бугунги кунда халқнинг ижодий ва меҳнат имкониятларини очиб бера олади, боқимандаликка хотима беради, ташаббускорлик ва ишбилармонликни ривожлантира олади, рағбатлантиришни ва йўқотилган хўжайинлик туйғусини қайта тиклайди. Фақат бозоргина ишлаб чиқарувчининг ҳукмини синдириш, ишлаб чиқаришни истеъмолчининг манфаатларига бўйсундириш, маҳсулотга бўлган талабни аниқ ҳисобга олиш, конъюнктура ўзгаришларига қараб тезликда иш тутиш имконини беради. Фақат бозоргина тежамли хўжалик юритишнинг кучли оқилона жиҳатларини яратади, харажатларни камайтиради, талон-торож ва лапашангликка қарши курашади. Фақат бозоргина янгиликларга сезгир қилади, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини дадил ва ғайрат билан жорий этади, ўз ишининг устасига, касб маҳоратига муносиб баҳо беради. Бозорга ўтилган сари иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солишда давлатнинг роли жиддий ўзгаради. Давлат, унинг ҳокимият бошқарув тузилмалари тўғридан-тўғри хўжалик фаолиятига аралашишдан четда бўлиши керак. Бозор иқтисодиётининг ўзини ўзи тартибга солувчи механизмлари тобора катта роль ўйнайди. Давлатда, фақат иқтисодий дастур ЯНГИ УЙ ҚУРМАЙ ТУРИБ, ЭСКИСИНИ БУЗМАНГ "Комсомольская правда" саволларига жавоблар - Ислом Абдуғаниевич, Ўзбекистонга нисбатан сиз"ўз йўлимиз" деган сўзни тез-тез такрорлайсиз. "Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли" китобини нашр эттирдингиз. Унинг мазмунини такрорламасдан, асосий қоидалари ҳақида қисқача гапириб бера оласизми? - Аввало: иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги ва бунда иқтисодиёт мафкурадан холи бўлиши керак. Иккинчиси: ҳатто энг доно ва истеъдодли академиклар ва амалиётчилардан иборат бирор гуруҳ эмас, балки давлат бош ислоҳотчи бўлади, деб ҳисоблайман. Бир жамият кетиб, унинг ўрнида бошқа жамият қуриладиган ўтиш даврида айни давлатнинг ўзи бошқарув воситаларини асло қўлдан чиқармаслиги лозим. Янги уй қурмай туриб, эскисини бузма, дейишади бизда. Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling