История медицины


Download 2.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/56
Sana06.10.2023
Hajmi2.13 Mb.
#1693951
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56
Bog'liq
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)

Кос мактаби. Кос тиббиёт мактаби Қадимги Юнонистонинг Кос 
оролида вужудга келди биринчи маълумотлар эрамиздан олдинги 584 йилга 
тўғри келади. Кос мактабининг энг йирик намояндаси машхур Хиппократ 
(Гиппократ) дир. Бу олим эрамиздан олдинги V—IV асрда яшаган.
Кос тиббиёт мактабининг асосий характерли томони шундан иборатки, 
бу мактаб амалий тиббиётни юксак даражага кутарди. Хусусан, жаррохлик 
сохасида катта ютукларга эришган. Бу мактаб клиник тиббиётга асос 
солган. Гиппократ ва Кос мактабининг бошқа намояндалари жаррохлик 
техникасини мукаммал ишлаб чикканлар. Чиққан ёки синган қўл ва оёкни
даволаш, уларни уз табиий холига келтиришга алохида ахамият берганлар. 
49 


Китобнинг «Суяк синиқлари» бобида суякларни тортиб, ўз жойига 
келтирувчи махсус мосламалар хакида маълумот берилган. 
Кос мактабининг энг яшнаган даври эрамиздан олдинги У ва 1У 
асрларга тўгри келади. Бу давр жахоннинг энг йирик табиби ва олими 
Гиппократнинг хаёти ва ижоди давридир. 
Жахон тиббиёти тарихида Хиппократ (Гиппократ) алохида урин 
эгаллайди. 
Гиппократ эрамиздан олдинги 460 йилда Қадимги Юнонистоннинг 
Кос оролида тугилди. Унинг хамма утмиш авлодлари табиблик касби билан 
шугулланганлар. Отаси Хераклид (Гераклид) табиблар авлодидан эди. 
Ривоятларга кура, Хераклиднинг утмиш авдоди қадимги афсонавий табиб 
Подалирийга бориб такалади, у эса уз навбатида илохийлаштирилган табиб 
Асклепийнинг угли хисобланади. Гиппократнинг бобоси хам Гиппократ деб 
аталган. Умуман бу авлодда учта Гиппократ бўлган. Биз суз юритаетган 
Гиппократ учинчисидир. Гиппократ она томонадан хам табиблар оиласига
мансуб. Онасининг утмиш авлодлари хам табиблар бўлганлар. 
Шундай килиб, Гиппократ табиблар оиласида дунёга келди ва шу 
ойлада тарбия топди. У табиблик санъатини дастлаб уз отасидан урганди. 
Аммо Хиппократ уз билими ва тажрибаси билан узининг илгариги барча 
авлодларидан утиб кетди, у жуда эрта шухрат козонди. 
Гиппократ 17—18 ёшида Афина шахрига кучиб келди. Бу вактда
Афина Юнонистоннинг фан ва маданияти юксак даражада ривож топган 
шахри эди. Бу шахарда уша вактда жахонда машхур бўлган олимлар, 
файласуфлар, архитекторлар, шоирлар, драматурглар, сартарошлар ва 
табиблар яшар эдилар. Хиппократ улар билан мулокотда булди, уз 
билим ва тажрибаларини ошириб борди, утмиш даврдаги хакимларнинг 
асарларини кунт билан ўрганиб, уз билимини чукурлаштирди. 
Гиппократ сайёх табиб эди, яъни у куп саёхат килар, куп 
мамлакатларда булар, уша ерлардаги одамларнинг турмуш тарзи ва урф-
одтлари билан танишарди. Бундан ташкари, мамлакатнинг, табиий шароити, 
иклими, суви, хаво ва бошка табиий шароитларини ўрганиб кайтарди. У 
ерларда учрайдиган касалликларни текширади. 
Хусусан,у Мисрда, кичик Осиёда, Ливия ва қадимги скифлар
мамлакатида бўлган. Хдппократ турли географик зоналарда турлича одамлар
яшашганлигини курди. Улар уз тана тузилишлари, характерлари ва 
50 


мизожлари билан фарк қилишларини аниклади. Бу турли-туманликда
конуният борлигини топди. Бу конуният инсон организми конституция, яъни 
организмнинг табиатида уз ифодасини топди. Гиппократнинг таъкидлашича, 
инсон умумий табиат оламининг бир кисмидир. Инсон ,унинг ташки 
тузилиши ва ички рухиятини шу табиат шакллантиради. 
Бу хакда Гиппократ шундай деб ёзган эди: «Одам организмининг 
табиатини ташки мухит белгилайди. Жамият эса уз конун-коидалари билан 
одам табиатини узгартириши мумкин. Бундан куринадики, Хиппократ одам, 
организмига социал мухит хам таъсир этишини хам билган. 
Гиппократ тиббиётда материалистик гояларни катъиян ёклаб чикди. 
У тиббиёт сохасида хукм суриб келаётган мавхум идеалистик фикрларни
рад этди. Тиббиётни ибодатхона 
таъсиридан 
озод 
қилди. 
Натурфилософик фикрларга қарши 
касалликни аниклашда бемор уз 
ётогида текшириш усулини 
жорий этди.
Гиппократ 
одам 
организмининг 
тузилиши 
ва 
инсоннинг 
табиати 
хакидаги 
масалани уша замон фани нуктаи 
назаридан тугри ифодалаб берди. 
Хиппократ уз шогирдлари 
билан катта тиббий асар ёзиб 
колдирган. У «Гиппократ туплами» 
(«Corpus Hippocraticum) деб аталади. «Гиппократ туплами» 72 та катта-кичик 
китобча ва маколалардан иборат. Шулардан 12 таси Гиппократнинг уз 
каламига мансуб, колганларини унинг шогирдлари (угил-кизлари, куёви ва 
бошкалар) ёзганлар. Гиппократнинг узи томонидан куйидаги асарлар
ёзилган: «Хаволар, сувлар ва жойлар»,«Тиббий кассам», «Эпидемиялар», 
«Прогностика», «Уткир касалликларда пархез», «Чиккан бугимларни 
солиш», «Чиккан-синганлар», «Бошнинг жарохатлари», 
«Ричаг» («Мослама»), «Конун», «Афоризмлар» (Хикматли сузлар), «Қадимги 
тиббиёт хакида». Баъзи тарихчилар охирги икки китоб Гиппократдан 
олдин утган бошка табиб томонидан ёзилган ва «Гиппократ туплами»га 
киритилган деган фикрда бўлганлар. 
51 


«
Гиппократ туплами» тиббий касамёд билан бошланади. Уни кўпинча 
«
Гиппократ касамёди» деб атайдилар. «Қасамёд»да бундай дейилган:
«

Download 2.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling