История медицины
Download 2.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Tibbiyot tarixi (X.Rustamova, N.Stojarova) (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Книдос мактаби.
Кротон мактаби. Кротон тиббиёт мактаби Италияда ташкил этилган
эди. Уша вактда Кротон Юнонистон колонияси бўлган. Кротон мактабининг олимлари инсон организмининг табиати масаласини аник ишлаб чикканлар. Бу масалада Кротон мактаби вакиллари файласуф Анаксименнинг хамма нарсанинг асосини хаво ташкил этади, деган фикрига асосланардилар. Бу таълимни тиббиёт сохасига. Алкмеон (эрамиздан олдинги VI асрда яшаган) олиб кириб, тиббиётда пневматик назарияни жорий этди. Алкмеон узининг фикрларини «Табиат хакида» деган китобида баён этди. Бу ерда суз одам табиати, унинг организми хакида боради. Алкмеон фикрича, одам организми ва ундаги барча аъзолар шу пневмадане келиб чикади. Бу пневма узидан хар хил карама-қаршиликлар чикариш хусусиятига эга. Масалан: намлик-куруклик, иссиклик-совуклик, аччиклик-чучуклик, каттиклик-юмшоклик ва х. қ. Алкмеон таъкидлашича, шу карама-қаршиликлар узаро мувозанатда булса, киши соғлом бўлади, агар мувозанат бузилиб улардан бири устун келиб колса, касаллик пайдо бўлади. Шундан келиб чикиб, Алкмеон карама- қаршиликни карама-қаршилик билан даволаш керақ деган назарияни илгари сурган. 48 Карама-қаршилик мувозанатда булса «изономия», улардан бири устун келса «монархия» деб атаганлар. «Монархия» касалликка олиб келади, деб уйлаганлар. Алкмеон практик табиб сифатида куп тажрибага эга эди. У яхши анатом хам бўлган. Алкмеон биринчи бўлиб, куриш нервини кашф этди, Евстахий найини топди. Бош мияни текшириб, унда фикрлаш ва идрок этиш хусусияти борлигини аниклади. Книдос мактаби. Книдос тиббиёт мактаби шу номли шахарда ташкил топди. Бу мактабга Эврифон асос солган. Бу мактабдан бизгача «Ички касалликлар» номли китоб етиб келган. Книдос мактабининг вакиллари касалликлар белгиларини синчиклаб ўрганишга алохида эътибор беришган, улар тиббиёт амалиётига, янги дорилардан охак оқ тупрок, caримсок пиёз, кабиларни киритдилар. Киидос мактаби амалий тиббиёт сохасида айникса муваффакият козонди. Одам организми табиати масаласида булар хам кротонликлар сингари пневматик назарияга асосланардилар. Одам организмидаги карама-қаршиликлар масаласида булар факат икки карама-қаршиликни — «иссиклик» ва «совуклик»ни тан олганлар. Бу карама-қаршиликларнинг мувозанатдаги холатини «кразия» деб, мувозанатнинг бузилиишни «дискразия» деб атаганлар. Шу тушунчага асосан булар хам карама-қаршиликни карама-қаршилик билан даволашни тавсия этганлар. Книдос мактаби вакилларининг энг мухим ютуги шундан иборатки, улар касалликлар патогенезини (ривожланиш йулларини) ишлаб чикканлар. Бу тушунчага биноан, киши организмидаги суюкликлар одам соглиги ва касаллигини белгилайди. Шундай килиб патогенез назарияси ишлаб чилилди. Download 2.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling