“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаол


-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди


Download 67.5 Kb.
bet5/6
Sana15.10.2023
Hajmi67.5 Kb.
#1704115
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ФарДУ АЛ ПК-4910 март ойи текширув

21-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: Ўқувчиларни фан олимпиадалари, республика ва халқаро олимпиадалар, танловларга тайёрлаш тизимини такомиллашгириш бўйича тестлар базаси шакллантирилган, чора-тадбирлар режаси ишлаб чикилган.
23-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: Академик лицей битирувчиларини олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичларини ошириш мақсадида академик лицей битирувчиларнинг билим даражасини аниқлаш мақсадида таълим йўналишлари бўйича мунтазам равишда Давлат гест марказининг апрабацион тест синовлари ўтказиб келинмоқда. Таҳлилий маълумотлар асосида ФарДУнинг кафедра мудирлари ва ўқитувчилар ҳар бир битирувчи билан индивидуал ишлашни йўлга қўйилиб, унинг қизиқишлари ва мотивациясини кўчайтириш орқали, таълим йўналишларини тўғри танлашга кўмаклашмоқда. Тасдиқланган режага асосан, ҳар ҳафтада бир маротаба “Ректор соати” ўтказилмоқда. Баённомалар расмийлаштирилган.
24-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
ФарДУакадемик лицейининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинмаган ҳамда касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган битирувчиларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан касб-ҳунарга ўргатиш марказларида ўқитишни ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.
II.Тегишли олий таълим муассасаси томонидан академик лицейларнинг ўкув-лаборатории жиҳозлари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарслик ва ўқув қўлланмалари билан таъминланиши бўйича амалга оширилган ишлар.
2020-2021 ўкув йилида ФарДУ томонидан академик лицейнинг 2 та компьютер синфлари 30 та компьютер жиҳозлари билан таъминланган. Ўқитувчи-педагоглар учун дарсларни масофавий тарзда олиб боришга мўлжалланган вебинар хонаси ташкил этилган ва жиҳозланган.
III. Мавжуд ўкув бинолари, овқатланиш жойлари ҳамда ўқувчилар турар жойлари ҳолати.
ФарДУ академик лицейи 2006 йилда ташкил топган. Қуввати 720 ўринга мўлжалланган. Академик лицей битта ўкув биноси ва битта ўкувчилар турар жойидан иборат. 200 ўринга мўлжалланган ўқувчилар турар жойи ва ошхона мавжуд бўлиб, қониқарли ҳолатда. Ўкув биносини жорий таъминлаш учун 200 млн. сўм ҳамда иссиқлик тизимини таъмирлаш мақсадида ОТМ томонидан 549 млн сўм маблаг ажратилган.
IV. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг академик лицей ўқувчиларига дарс ўтиши, академик лицсй ва олий таълим муассасаси кафедралари ўртасида ҳамкорлик бўйича амалга оширилган ишлар.
ФарДУнинг “Ўзбекистон тарихи”, “Жаҳон тарихи”, “Тилшунослик”, “Кимё”, “Адабиётшунослик”, “Физика”, “Амалий математика ва информатика”, “Биология”, “Жисмоний маданият”, “Чет тиллари” кафедралари билан академик лицейнинг мос йўналишларига бириктириш бўйича ҳамкорлик шартномалари тузилган. ФарДУ кафедраларининг 9 нафар профессор-ўқитувчилари академик лицей ўқувчиларига дарс машғулотлари ўтказиб келмоқда.
V. Академик лицейларда шахмат ва бошка спорт турлари бўйича клублар ташкил этилганлиги ҳамда уларни жиҳозлаш ва моддий таъминлаб бориш бўйича амалга оширилган ишлар.
Академик лицейда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 28 та фан ва 2 та спорт тўгараклари ташкил этилган. Ташкил этилган тўгаракларга 500 нафардан ортиқ ўқувчилар қамраб олинган бўлиб, “Моҳир қўллар”, “Оқила кизлар” клублари фаолият олиб бормоқда, шунингдек, Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси бўйича 1 та “Компьютер саводхонлиги”, 1 та “Ёш китобхон”, 1 та “Умид ғунчалари” ва 6 та спорт секцияларига ўқувчилар жалб қилинган.

  1. Академик лицейларда қарордан келиб чиқиб, бажарилиши керак бўлгаи ишларни электрон мониторинг қилиш тизимининг ишлаш ҳолати.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4910-сон қарори ижросини амалга ошириш бўйича ишга туширилган электрон мониторинг тизимидаги чора-тадбирлар ижроси юзасидан маълумотлар тизимга муддати бўйича киритилиб борилмоқда.

  1. Академик лицейларда умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчиларини жалб қилиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларининг ташкил қилинганлиги.

ФарДУ академик лицейига қабул жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 маргдаги “Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида”ги 212-сон қарорига мувофиқ амалга ошириб келинмоқда.
ФарДУ академик лицейи томонидан 2021 -2022 ўқув йили учун вилоятдаги умумтаълим макгабларининг иктидорли 9-синф битирувчиларини жалб килиш максадида академик лицейда таргибот гуруҳи ташкил килинган бўлиб, гуруҳ аъзоларига вилоятдаги мактаблар туманлар кесимида тақсимлаб берилган.
VIII. Ақадемик лицейларнинг интернетга уланнши, ўз веб-сайтига эга бўлиши, шунингдек, олий таълим муассасаси масофавий платформасидан фойдаланишини техник жиҳатдан таъминлаш бўйича қилинган ишлар.
Академик лицейнинг компьютер хоналаридаги, ахборот ресурс марказидаги ҳамда бошқарув ва ёрдамчи ходимларга тегишли компьютерлар интернет тармогига оптик толали тизим орқали уланган. Академик лицей веб-сайти мавжуд (https://fdual.uz/), маълумотлар янгиланиб борилади.
IX. Анъанавий ва масофавий дарс машғулотларининг тўғри ташкил этилганлиги.
ФарДУнинг масофавий таълим платформасидан академик лицей учун алоҳида бўлим ажратилган – аl.fardu.uz Платформага академик лицей ўкитувчилари томонидан дарс жараёни учун зарур материаллар жойлаштирилган бўлиб, ундан ўқувчилар фойдаланиб келмоқда.

Download 67.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling