“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаол


-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди


Download 67.5 Kb.
bet3/6
Sana15.10.2023
Hajmi67.5 Kb.
#1704115
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ФарДУ АЛ ПК-4910 март ойи текширув

7-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: ФарДУ ректори томонидан академик лицейнинг алоҳида ютуқларга эришган педагог ва ходимларига устамалар ва моддий рағбатлантиришлар белгилаш мақсадида 300 млн. сўм маблағ ажратилган. Академик лицей томонидан педагог ва ходимларни рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилган ҳамда рағбатлантириш мезонлари ишлаб чиқилган.
8-банди юзасидап қуйидаги ишлар амалга оширилди: Академик лицейлар учун икки йиллик тизимга ўтганлиги ҳамда ўқувчиларда муайян компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўкув ва фан дастурлари асосида ўкув адабиётлари, дарсликлар, ўқув ва ўқув-методик қўлланмалар яратиш тизимини халқаро тажрибалар асосида яратиш мақсадида ФарДУ академик лицейининг 5 нафар тажрибали ўқитувчилари Республика ишчи гуруҳига жалб этилди (буйруқ илова килинади).
9-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: Академик лицейнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга Фарғона давлат университетининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 600 млн.сўм миқдорда маблағ ажратиш режалаштирилган. 2021 йилнинг март ойи ҳолатига 200 млн. маблағ ажратилган.
Бундан ташқари, ОТМ томонидан академик лицей вебинар хонаси (тўлиқ жиҳози билан), 30 та компьютер техникаси, 10 дона видеопроекгор, 4 та смарт доскалар, 10 дона Wi-Fi 1 дона принтер, 4та хона тўлиқ мебел жиҳозлари ва 40 дона ётоқхона учун жиҳозлар (тўплам) билан таъминланган.
10-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: Академик лицей оптик толали интернет тармогига уланган бўлиб, Wi-Fi зоналари ташкил қилинган, соз ҳолатда. Академик лицей компьютерлаштирилган ўқув хоналари, ахборот ресурс марказидаги ҳамда бошқарув ва ёрдамчи ходимларга тегишли компьютерлар интернет тармоғига уланган.
Фаргона давлат университетининг масофавий таълим платформасига (fardu.dist.edu.uz) академик лицей ўқитувчилари томонидан фан дастурлари бўйича маълумотлар жойлаштирилиб, масофавий ўқитиш платформасидан ўқувчилар фойдаланиб келмоқда. Ўқитувчилар томонидан масофавий ва ноанъанавий дарсларни ташкил қилиш мақсадида фанлардан видеодарслар яратилиб, масофавий ўқитиш платформасига жойлаштирилмоқда. Университет профессор-ўкитувчилари томонидан онлайн ўқув машғулотларини ташкил қилиш бўйича маҳорат сабоқлари ташкил қилинган (режа-график илова қилинади).
11-банди юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: ФарДУ профессор-ўқитучилар ва академик лицейнинг ўқитувчилари ҳамкорликда лицей ўқувчиларини бўш вақтларини мазмуни ташкил қилиш мақсадида долзарб муаммолар мавзусида семинар ташкил қилинди, шу билан бирга, ахборот-ресурс маркази томонидан тадбирлар, китоблар тақдимотлари ташкил этилган.

Download 67.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling