Ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича


Download 21.92 Kb.
bet1/3
Sana04.02.2023
Hajmi21.92 Kb.
#1163428
  1   2   3
Bog'liq
Дуал таълим 1 шартнома


Дуал таълимни жорий этиш бўйича корхона (ташкилот)
ва таълим муассасаси ўртасидаги

ШАРТНОМА
Қарши туман “_____”________202__йил

Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом асосида, дуал таълим бўйича кадрлар тайёрлайдиган профессионал таълим муассасаси – кейинги ўринларда “Таълим муассасаси” деб номланувчи Қарши туман 2-сон касб-ҳунар мактабининг раҳбари Оббозов Музаффар Ибрагимович


бир томонидан, иккинчи томондан дуал таълим бўйича Таълим муассасаси билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлайдиган Корхона (ташкилот) – кейинги ўринларда “Корхона” деб номланувчи ______________________________________________________________нинг
(корхона (ташкилот)нинг номи)
раҳбари______________________________________________ дуал таълимни ташкил этишда,
(исми, фамилияси ва отасининг исми)

кейинги ўринларда “Томонлар” деб номланувчи мазкур шартнома туздилар


1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ.
1.1 ____________________________________________________ касб (мутахассислик) бўйича дуал таълим асосида малакали кадрлар тайёрлашни ҳамкорликда амалга ошириш мажбуриятини оладилар.
1.2 Ўқувчини меҳнат фаолияти иштирокчисига айлантириш орқали таълим дастурининг назарий, ўқув-амалийқисми профессионал таълим муассасасида, малака ҳамда компетенцияларни шакллантиришни ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисм корхона (ташкилот)да ташкил этиш.
1.3 “Корхона” ишлаб чиқариш эхтиёжидан келиб чиқиб _______ нафар ўқувчини тегишли мутахасисликлар кесимида ўқитиш бўйича буютма беради,таълим муассасаси эса ўқувчиларни ўрнатилган тартибда ўқув режа ва дастурлар асосида ўқитиб беришни ташкил этади.
2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.
2.1. Корхона:
Таълим муассасаси билан ҳамкорликда дуал таълим дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Дуал таълимнинг муддатлари ҳамда корхона (ташкилот)га юборилаётган ўқувчилар таркиби бўйича таълим муассасаси билан келишади;
Дуал таълим олиш бўйича ўқувчилар билан шартномалар тузади ва таълим муассасаси билан келишилган муддатларда ўқувчиларни қабул қилади;
Ҳар бир ўқувчи(лар)га дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини ўргатиш учун юқори малакали мутахассис уста бириктиради;
Ўқувчига дуал таълим жараёнида корхона (ташкилот)даги меҳнат фаолияти учун қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи тўлайди;
Корхона (ташкилот)да дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини амалга оширилишини таъминлайди ва етарли шарт-шароитлар яратади.
Таълим муассасаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ ўқувчи томонидан ўзлаштирилган ўқув модуллари асосида касб (мутахассислик) бўйича ўқитиш натижалари (компетенциялар)ни баҳолаш жараёнини ташкил этади;
Ўқувчининг касб (мутахассислик)лари бўйича якуний давлат аттестациясида иштирок этади;
Таълим муассасаси билан биргаликда ўқитишнинг дуал тизимида таълим берилганлиги бўйича ҳисоботларни тайёрлайди.

Download 21.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling