11-мавзу. Таълим муассасасида ички бошқарув функциялари


Download 30.1 Kb.
bet1/5
Sana29.03.2023
Hajmi30.1 Kb.
#1306526
  1   2   3   4   5
Bog'liq
11 мавзу Таълим муассасасида ички


11-мавзу. Таълим муассасасида ички бошқарув функциялари.


Режа:

  1. Ягона педагогик жараённи бошқаришда педагогик таҳлилнинг роли. Педагогик таҳлилининг мазмуни ва турлари.

  2. Таълим муассасаси йиллик иш режасининг намунавий мазмуни.

  3. Таълим муассасасида бошқарувчилик фаолиятини ташкил этиш шакллари.

  4. Таълим муассасаси ички назорати ҳақида тушунча. Назоратни амалга оширишда таълим муассасаси ижтимоий ташкилотларининг ўрни.

  5. Таълим муассасаси ички назоратини режалаштириш.

Таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши ва ривожланишини таҳлил қилмасдан, аввал эришилган натижаларни ҳозиргилари билан таққосламасдан туриб, уни бошқариб бўлмайди.


Таълим муассасасини бошқариш самарадорлиги раҳбарнинг ҳам, ўқитувчиларнинг ҳам педагогик таҳлил услубиятини теран билишларига боғлиқ. Агар ўз вақтида, профессионал даражада педагогик жараён тўғри таҳлил қилинмаса, жамоа орасида ўзаро бир-бирини тушунмаслик, ишончсизлик келиб чиқади. Ҳозирги пайтда педагогик таҳлилнинг қуйидаги уч тури мавжуд:

  1. кундалик таҳлил;

  2. тизимли таҳлил;

  3. якуний таҳлил.

Кундалик таҳлил ўқув жараёнининг бориши ва натижаси ҳақида ҳар куни маълумот йиғиб, ундаги камчиликларнинг сабабини аниқлашга қаратилади. Кундалик таҳлил натижасида педагогик жараёнга ўзгартиришлар ва тузатишлар киритилади. Кундалик таҳлилнинг предметига ўқувчиларнинг ҳар кунги ўзлаштириш ва интизомлари даражаси, таълим муассасаси раҳба-рининг дарсга ҳамда синфдан ташқари дарсларга қатнашиши, мактабнинг тозалик ҳолати, шунингдек, дарс жадвалига риоя қилиш каби ҳолатлар киради.
Тизимли таҳлил дарслар ва синфдан ташқари машғулотлар тизимини ўрганишга қаратилади. Тизимли таҳлил мазмуни таълим методларини тўғри уйғунлаштириш, ўқувчилар томонидан билимларнинг пухта ўзлаштирилишига эришиш, ўқитувчиларнинг сифатли тарбиявий ишларни олиб боришлари, уларнинг педагогик маданиятини кўтариш ҳамда таълим муассасасида инновацион муҳитни ташкил қилишда педагогик жамоанинг ҳиссасини таъминлаш кабилардан иборат.
Якуний таҳлил ўқув чораги, ярим йиллик ва ўқув йили якунида амалга оширилади ҳамда асосий натижаларга эришиш йўлларини ўрганишга қаратилади. Якуний таҳлил учун маълумотлар кундалик ва тизимли таҳлиллар, жорий ва оралиқ назорат якунлари, ўқувчиларнинг ва синф раҳбарларининг ҳисоботларидан олинади.

Download 30.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling