11-мавзу. Таълим муассасасида ички бошқарув функциялари


Download 30.1 Kb.
bet3/5
Sana29.03.2023
Hajmi30.1 Kb.
#1306526
1   2   3   4   5
Bog'liq
11 мавзу Таълим муассасасида ички

Йиллик режалаштириш бутун ўқув йили ҳамда ёзги таътилни қамраб олади. Йиллик режалаштириш ўқув йили давомида амалга оширилади ва таълим жараёнини ташкил этилиши (чорак, семестр)га қараб бирнеча босқичларни ўз ичига олади.
Жорий (кундалик) режалаштириш ўқув чораклари учун тузилади, у бир йиллик режанинг аниқлашган кўриниши ҳисобланади. Шу тарзда режалаштиришнинг бундай аниқлашган кўринишлари ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар қўмитасининг фаолия-тини бошқаришга ёрдам беради. Бу режалар ўқитувчилар ва синф раҳбарларининг иш режалари билан алоқадорликда аниқлаштирилиб борилади. Умуман олганда, бошқариш фаолиятида режалаштириш вазифасининг тўла амалга оширилиши таълим муассасаси фаолияти самарадорлигини оширади.
Таълим муассасаси йиллик иш режасининг намунавий мазмуни:
Кириш (ўтган ўқув йили якунинининг тахлили ва янги ўқув йили учун вазифалар).
1.Ташкилий-педагогик тадбирлар. (Таълим муассасаси Кенгаши фаолияти, педагогик кенгаш, директор хузуридаги мажлислар, ота-оналар мажлиси, маҳалладаги маърифий ишлар6 ўзини-ўзи бошқариш бўйича ишлар,молия-хўжалик ишлари ва ҳ.).
2. Ўқув-методик ишлар. (Методбирлашма ишлари, ўқув ишлари, очиқ дарслар ва дарсдан ташқари тадбирлар, ёш ўқитувчилар билан ишлаш ва ҳ.)
3. Тарбиявий ишлар. (хуқуқий, маънавий, ватанпаварлик, толерантлик, экологик, эстетик, меҳнат, жисмоний ва б.тарбиялар, маданий-оммавий ишлар, спорт-оммавий ишлар ва ҳ.).
4. Ички назорат тизими. (ўқитувчиларнинг дарсларини, ўқувчиларнинг билим да-ражасини, таълим муассасасининг санитария-гигеник холатини, ҳужжатларни, тугарак ишларини, меҳнатни мухофаза қилиш ва техника хавфсизлигини сақлашни назорат қилиш).
Қабул қилинган режаларни тўлиқ амалга ошириш учун тизимли ҳаракатнинг бошқарувчилари унинг таркибий қисмларини бир-бири билан алоқада бўлишини ташкил этишлари керак. «Ташкил этиш» тушунчаси бир қанча маъноларда қўлланилади.
Биринчидан, баҳо сифатида ақлий фаолиятни ривожлантиришга қаратилган ҳамда дарсдан ташқари тадбирларнинг уюштирилишини таъминлайдиган ўқув-тарбия жараёнининг мақсадида намоён бўлади.
Иккинчидан, ташкил этиш деганда белгиланган режаларни амалга оширувчи, олдинга қўйилган мақсадга эришиш учун бутун педагогик жараённи бошқарувчи таълим муассасаси раҳбарлари, ўқитувчилар, ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари фаолияти тушунилади.
Бошқаришни ташкил этувчи асосий бошқармалар сифатида таълим муассасасининг кенгаши, педагогик кенгаш, директор бошқарадиган мажлис, директор ўринбосарларининг мажлиси, тезкор йиғилишлар, методик семинарларни қайд этиш мумкин.
Педагогик Кенгаш фаолияти демократик ва ошкоралик тамойилларига асосланиб олиб борилади. Педагогик Кенгашларда анкеталар, савол-жавоблар, назорат ишлар, танлов ишлари кўрилади. Бундан ташқари педагогик Кенгаш йиғилишларида таълим муассасаси ҳаёти ва фаолиятига доир долзарб масаллар ҳал қилинади. Шунинг учун педагогик Кенгашни турли муҳокамали, муаммоли масалалардан озод қилиш учун таълим муассасалардан директор йиғинлари ташкил этилади. Директор йиғилишларида раҳбарият ва ўқитувчилар иштирок этиб қолмай, бошқа ишчи ходимлар ҳам қатнашишлари мумкин.
Таълим муассасаси ўринбосарларининг йиғилишларида кундалик саволлар ва маъмурий бошқаришга оид масалалар муҳокама қилинади. Бундай мажлислар таълим муассасаси режаси бўйича ўқув йилининг чораги (семестри)да ёки ҳар ойда бўлиб ўтади.
Тезкор ахборий мажлислар таълим муассасасида таълим жараёнини ташкил этиш-нинг зарур шаклидир. Тезкор ахборий мажлисларнинг мавзуси мавжуд шароитлардан келиб чиқади. Бу каби мажлислар педагогик ходимлар, ўувчиларнинг барчаси учун ташкил қилинади.
Ички назорат ҳам таълим муассасасини бошқаришда алоҳида ўрин тутади. Назоратни ташкил этишда етишмовчиликларни бартараф этиш учун бир қанча талабларни билиш зарур. Бундай талабларга тизимлилик, объективлик, ҳаракатлилик, тўлдирувчилик кабиларни кўрсатиш мумкин.
Педагогик бошқарувга доир адабиётларда, таълим муассасаси ички назоратининг қуйидаги йўналишларда ташкил этилиши баён этилган:

  1. Педагогик ташкилотчиликка доир саволларнинг қўйилиши.

  2. Таълим дастурлари, ДТСнинг бажарилиш сифати.

  3. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларининг сифати.

  4. Ўқувчиларнинг тарбияланганлик даражаси.

  5. Ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи функцияларининг бажарилиш ҳолати.

  6. Дарсдан ташқари тарбия ишларнинг ташкил этилиш ҳолати ва сифати.

  7. Педагогик кадрлар билан ишлаш.

  8. Таълим муассасаси фаолиятининг ўзига хос самарадорлиги.

  9. Қабул қилинган қарорлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бажарилиши.

Таълим муассасаси ички назоратининг турлари, шакллари ва методларини туркум-лаштириш ҳозирги вақтда муаммоли масала бўлиб қолмоқда. Шунга қарамасдан, ички назоратнинг қуйидаги турлари ажратилиб кўрсатилади: мавзули, фронтал

Download 30.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling