11-мавзу. Таълим муассасасида ички бошқарув функциялари


Download 30.1 Kb.
bet4/5
Sana29.03.2023
Hajmi30.1 Kb.
#1306526
1   2   3   4   5
Bog'liq
11 мавзу Таълим муассасасида ички

Мавзули назорат қандайдир аниқ масалани ўрганишда таълим муассасаси жамоаси, ўқувчилар гуруҳи ёки алоҳида ўқитувчининг педагогик фаолияти тизими, таълим муассасасидаги таълим даражаси, шунингдек, ўқувчиларнинг экологик ва эстетик тарбияси тизимига эътибор қаратилади.
Фронтал назорат бутун педагогик жамоа, методик кенгаш ёки алоҳида ўқитувчи фаолиятини ўрганишга қаратилади.
Таълим муассасаси ички назоратининг шакллари: алоҳида, синф-умумлашти-рувчи, предметли-умумлаштирувчи, мавзули-умумлаштирувчи, комплекс-умумлашти-рувчи.
Назоратнинг алоҳида шаклида бирор бир ўқитувчининг фаолияти, синф (гуруҳ) раҳбарларининг тарбиявий ишларини мавзули, фронтал текширишга асосланади.
Назоратнинг синф-умумлаштирувчи шаклида синф жамоасининг дарс ва дарсдан ташқари жараёнида шаклланишига таъсир этувчи ўзига хос омиллар эътиборга олинади.
Назоратнинг предметли-умумлаштирувчи шакли битта ёки бир неча синф (гуруҳ)ларда, бутун таълим муассасасида таълим олинганлик даражасини аниқлашда қўлланилади.
Назоратнинг мавзули-умумлаштирувчи шаклининг бош мақсади турли фан ўқитувчилари ва синфларнинг алоҳида ўқув-тарбия жараёнини бошқаришдаги ишларини ўрганишдан иборат.
Назоратнинг комплекс-умумлаштирувчи шакли бир неча ўқув фанлари бир ёки бир нача синф (гуруҳ)ларда турли ўқувчиларнинг ишларини ўрганишни ташкил этиш мақсадида амалга оширилади.
Таълим муассасаси ички назоратининг методлари: мактаб хужжатини ўрганиш, назорат, сухбат, оғзаки ва ёзма назорат ишлари, анкета ўтказиш, илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, хронометраж, диагностика.
Тартибга солишнинг асосий мақсади таълим-тарбия жараёнини педагогик таҳлил қилишда таълим муассасасининг олдига қўйилган мақсад ва режаларини амалга ошириш, бошқарув ишини ташкил этиш ҳамда назорат қилишда йўл қўйилган ҳолатларни тузатишдан иборат.
Тартибга солиш бошқарув фаолиятида катта аҳамият касб этади. У ўтган ўқув йили-да эришилган натижаларни, йўл қўйилган камчиликларни ҳисоб қилади. Ана шу асосдан келиб чиқиб, янги ўқув йилида таълим муассасаси олдига мақсад ва асосий вазифаларни қўяди.



Download 30.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling