11-мавзу. Таълим муассасасида ички бошқарув функциялари
Педагогик таҳлилнинг асосий объекти
Download 30.1 Kb.
|
11 мавзу Таълим муассасасида ички
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муддатли режалаштириш
Педагогик таҳлилнинг асосий объекти: дарс, дарсдан ташқари тарбиявий тадбирлар ва таълим муассасаси бажарган ўқув йили давомидаги ишларининг якуни, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва аттестациядан ўтиш.
Мақсад – ихтиёрий тизимнинг тизим ташкил этувчи компоненти ҳисобланади, педагогик тизимни бошқаришда мақсаднинг аҳамияти аниқ фаолиятнинг мақсади сифатида белгиланади. Бунда аввал мақсад умумий ҳисобланиб, уни лойиҳалаштириш жараёнида тактика ва вазиятлар ҳам инобатга олинган ҳолда топшириқлар бўйича тақсимланади. Яъни бошқарувда мақсадни шакллантириш бир неча даражада амалга оширилади: умумий мақсадни белгилаш; умумий мақсадни аниқлаштириш; вазиятга кўра мақ-садларни ишлаб чиқиш. Мақсад, бўлажак ҳаракатларимизни олдиндан аниқлаб беради, фаолиятимизнинг устивор йўналишини белгилайди. Мақсаднинг илмий асосланганлиги ва тўғри белгиланганлиги бошқариш учун ўта зарур. Бошқарув мақсадлари хилма-хилдир. Улар, масалан, сиёсий мақсадлар, иқтисодий мақсадлар, мамалакат мақсадлари, якка ходим мақсади, жорий мақсадлари, фурсатли мақ-садлар, оддий, анъананвий мақсадлар, муаммоли мақсадлар, инновацион мақсадлар ва б. Ҳар қандай педагогик жараённи бошқаришнинг асоси мақсад қўйиш ва режалаштиришдан иборат. Бошқарув фаолиятининг мақсади – ишнинг умумий йўналиши, мазмуни, шакли ва методларини аниқлаш. Демак, мақсад – режанинг асоси. Бошқарувда асосий мақсад аниқ-ланганидан кейин, унга эришиш учун қўшимча мақсад қўйилади. Таълим муассасасини бошқаришни режалаштириш педагогик таҳлил асосида белгиланган дастурий мақсадга мувофиқ қарор қабул қилишдир. Бундай қарорлар маълум бир муддат давридаги маълу-мотларни таҳлил қилиш орқали ёки якуний ишларни бажариб бўлгандан сўнг қабул қилиниши мумкин. Таълим муассасасини бошқариш амалиётида режалаштиришнинг қуйидаги учта асосий шакли қўлланилади: муддатли (перспектив); йиллик; жорий (кундалик). Муддатли режалаштириш қоидага мувофиқ сўнгги йилларда, таълим муассаса-сида амалга оширилган ишларни чуқур таҳлил қилиш асосида бир неча йилга мўлжал-лаб қабул қилинади. Таълим муассасасида, қабул қилиниши мумкин бўлган муддатли режа қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин: Режалаштирилган муддатда таълим муассасаси олдига қўйилган вазифалар. Гуруҳларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг йиллик ўзлаштириш даражаси муддатлари. Таълим жараёнига педагогик инновация (янгилик)ларни олиб кириш муддатлари. Таълим муассасасини педагогик кадрларига қўйилган талаблар. Педагог кадрлар малакасини турли шакллар (курслар, семинарлар, тренинглар) орқали ошириш. Таълим муассасасини техника ҳамда ўқув-методик (қурилиш ишлари, ахборот-лаштириш, кўргазмали қуроллар, кутубхона фондини бойитиш) кўламини ривожланти-риш. Ўқитувчи ва ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш. Download 30.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling