Иқтисод ва молия / экономика и финансы 015, Толаметова З. А., Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети «Иқтисодиёт назарияси»
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
kichik-biznes-va-hususiy-tadbirkorlikni-rivozhlantirish-yangi-ish-zhoylarini-yaratishning-mu-im-omili-sifatida
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2015, 2
йил ичида кичик бизнесни кредитлаш ҳажми 5 баробар ошди 1 . Шунингдек, хом ашё ва зарурий ма- териалларни товар ва хом ашё биржа- ларида сотиш ҳажмини кенгайтириш ҳисобидан хусусий тадбиркорларнинг хом ашё ресурсларидан фойдаланиш имконияти кенгайди. Натижада 2014 йилда улар томонидан Республика то- вар хом ашё биржасида 3 триллион сўмлик хом ашё ва материаллар со- тиб олинди, шунингдек, улар ўзлари ишлаб чиқарган 1 триллион 500 мил- лиард сўмлик маҳсулотни биржа сав- долари орқали сотишга муваффақ бўлдилар 2 . Иқтисодиётни модернизация қилиш жараёнида янги иш ўринларини таш- кил этиш мақсадида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига янада янги замонавий банк хизматла- ри кўрсатиш такомиллаштирилиб бо- рилиши зарур. Бу эса тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар фоиз став- каларининг пасайишига олиб келиб, натижада ушбу субъектлар томони- дан банк кредитларидан фойдаланиш орқали ўз бизнесларини ривожланти- риш учун янада кўпроқ имкониятлар яратади. 1 Узбекистан в цифрах 2012. Государственный Комитет Республики Узбекистан по Статистике. – Т., 2012. 2 Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, мо- дернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. // Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йил- да ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якун- лари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси- даги маърузаси. // «Халқ сўзи» газетаси, 2015 йил 17 январь. «Микрокредитбанк» томонидан 2011 йилда кичик бизнес, хусусий тад- биркорлик ва якка тартибдаги меҳнат фаолияти, оилавий бизнес ва касана- чиликни фаоллаштириш йўли билан янги иш ўринларини яратиш ҳамда республика қишлоқларида мик ро- молиявий хизматларни кенгайтириш мақсадида 159,7 миллиард сўм миқ- доридаги микромолиявий хизматлар кўрсатилиб, 104 мингдан ортиқ, 2012 йил давомида ажратилган кредитлар ҳисобидан 105 мингдан ортиқ янги иш ўрини ташкил этилди (3-расм). Хуллас, тижорат банклари томони- дан кичик бизнес ва хусусий тадбир- корликка, уларнинг модернизация қилиниши, технологик янгиланишига молиявий ёрдам берган ҳолда янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг бандлиги таъминлашга имкониятлар яратилмоқда. Республикамизда кичик бизнес субъектлари фаолиятини ривожлан- тириш ва рағбатлантириш мақсадида солиқ тизимидан фойдаланилмоқда. 2011 йилда иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар, микро- фирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг амалдаги 7 фоизли ставкаси 1 фоизга камайтири- либ, 6 фоиз қилиб белгиланди. 2012 йилда ҳам кичик бизнес субъектлари учун солиқ юки даражаси камайти- рилди, яъни ягона солиқ тўлови став- каси 6 фоиздан 5 фоизга туширилди (4-расм). Ўзбекистон Республикасида оқилона иқтисодий сиёсат олиб борилиши на- тижасида аҳолининг меҳнатда банд- лигини таъминлашнинг кичик бизнес, касаначилик, оилавий тадбиркорлик 81 МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling