Иқтисод ва молия / экономика и финансы 015, Толаметова З. А., Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети «Иқтисодиёт назарияси»
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
kichik-biznes-va-hususiy-tadbirkorlikni-rivozhlantirish-yangi-ish-zhoylarini-yaratishning-mu-im-omili-sifatida
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-расм. “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки томонидан кўрсатилган микромолиявий хизматлар эвазига яратилган иш ўринлари сони.
- ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2015, 2
ва ҳунармандчилик каби самарали шакллари ривожланди. Бироқ ҳозирги кунда ҳам хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ри- вожлантириш йўлида маъмурий ғов ва тўсиқлар сақланиб қолмоқда 1 . 1 Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, мо- дернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. // Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йил- да ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якун- лари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси- даги маърузаси. // «Халқ сўзи» газетаси, 2015 йил 17 январь. Республикамиз олдида турган энг муҳим масалалардан бири – кичик биз- нес ва хусусий тадбиркорлик йўлидаги баъзи бир маъмурий тўсиқларни бар- тараф этишдан иборат. Ўзбекистон Республикасида аҳоли- ни самарали меҳнатда бандлигини таъ минлашнинг асосий йўли янги иш жойларини яратиш бўлгани ҳолда янги иш жойларини яратишнинг му- ҳим омили кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳисобланади. Республи- камизда кичик бизнес ва хусусий тад- биркорликни янада ривожлантириш 3-расм. “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки томонидан кўрсатилган микромолиявий хизматлар эвазига яратилган иш ўринлари сони. 4-расм. Кичик бизнес субъектлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 82 МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2015, 2 учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур: - кичик бизнес ва хусусий тадбир- корлик, қишлоқ хўжалиги маҳсу лот- ларини қайта ишлаш, шунингдек, хиз- мат кўрсатиш соҳаларида янги иш жойлари яратилишини такомиллашти- риш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, айниқса, қишлоқ жой- ларида ривожлантириш, касаначилик фаолиятини янада кенгайтириш, улар- нинг йирик корхоналар билан бирга- ликда фаолият юритадиган шакллари- ни кўпайтириш; - хусусий мулк, хусусий тадбиркор- лар манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш; кичик бизнес ва хусусий тадбиркор- лар ҳуқуқ ва кафолатларини қонуний ҳимоя қилиш меъёрларинини кучай- тириш; - хусусий тадбиркорлар томонидан хом ашё ресурсларидан фойдаланиш механизмини соддалаштириш, бунинг учун ресурсларни очиқ биржа ва яр- марка савдоларида сотиш ҳажмини кенгайтириш; - кичик ва хусусий тадбиркорлик- ни ривожлантириш ҳисобига банд- ликни ўстириш учун ҳар бир туман ва шаҳарлардаги маҳаллий минерал хом ашё, моддий-техник ва меҳнат ре- сурслари, ички бозор сиғими, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта иш- лаш имкониятларини аниқлаш; - ҳар бир вилоят марказида ҳамда йирик туманлар марказларида лизинг компаниялари филиалларини яна- да кўпайтириш, улар томонидан ки- чик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини технологик восита- лар, кичик механизациялар, станок- лар ва бошқа хилдаги унча мурак- каб бўлмаган воситалар, шунингдек, транспорт воситалари билан таъмин- ланиши; - тадбиркорларга ўз ишларини ташкил қилиш ва ривожланитириш- да ёрдам берувчи, бозордаги вазият, коньюктура ўзгаришлари тўғри сида ахборот берувчи «Маслаҳат марказ- лари»ни кўплаб яратиш; - хусусий тадбиркорларни микро- кредитлар билан таъминлаш жараён- ларини доимий равишда давом этти- риш, бунда республикадаги тижорат банклари ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан кенг фойдаланиш; - ишчи кучига талабнинг ошиши ва ишсизликнинг камайишини таъмин- ловчи кичик бизнес ва хусусий тад- биркорлик фаолиятини узлуксиз ри- вожлантириш; - ёшларни халқ ҳунармандчилигига ўргатишда «Устоз-шогирд» индиви- дуал ўқитиш услубларидан фойдала- нишни кенгайтириш; - халқ хунармандлари ва усталарига устахоналарни кенгайтириш ва замо- навий кўринишдаги янгиларини таш- кил этиш учун микрокредитлар олиш жараёнини янада такомиллаштириш; - узоқ қишлоқ туманларида янги иш ўринларини яратувчи лойиҳаларни молиялаштириш учун имтиёзли кре- дит ресурсларини жалб этишни тако- миллаштириш; 83 МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling