Иқтисодчи олимлардан С. Г
Download 41.99 Kb.
|
1.3. Кичик бизнес субъектлари фаолиятини баҳолашнинг методологик асослари Кичик бизнес фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўплаб омилларни инобатга олиш, самарадорлик кўрсатгичлари акс эттирувчи асосий омиллар таркиби: кичик бизнеснинг ривожланиши ва улар фаолияти самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар динамикаси тенденциялар; барча даражаларда (ялпи ички маҳсулот ва ялпи ҳудудий маҳсулот, бюджет тизимининг солиқ тушумлари, корхоналар даромадлари ва бошқалар) ижтимоий-иқтисодий самарани олишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашдаги ҳиссаси; транзакция харажатларини тежаш усуллари; кичик бизнес самарадорлиги баҳолашнинг методлари. Кичик бизнес соҳаси самарадорликни баҳолаш натижаларини сарҳисоб қилиш қуйидаги саволларга жавоб беради: Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш таъсири доирасида ўзини ўзи ривожлантиришга амалий ёрдам, кичик бизнесни субъектлари кўпайтириш ва уни соҳалар кесимидан иборат бўлиши, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ортиши, янги иш ўринларини барпо этилиши. Бу ўз навбати кичик бизнес субъектларини барқарор ривожланиши ва иқтисодиётнинг даврий циклини кўтарилишига хизмат қилади. Бугунги кунда барча минтақаларда кичик корхоналар фаолияти самарадорлигини белгилаб берувчи энг муҳим жиҳати бўш иш ўринларини жорий этиш ва бюджет даромадларига тушумларни кўпайтириш бўлиб, улар минтақани ҳам ижтимоий ва иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга имкон беради. Шунинг учун минтақавий даражада кичик бизнеснинг фаолиятини самарадорлиги кўрсаткичлар тизимини қуйидагича баҳолаш мумкин: ишсизлик даражаси; ялпи миллий даромаднинг ўсиши; кичик бизнес ҳисобидан бюджет даромадларининг кўпайиши. Давлат томонидан кичик бизнесни қўллаб-қувватланиши натижасида минтақа иқтисодиётининг даврий тебранишларини юзага келиши мумкин бўлган регрессион холатларини жиловга эришиш мумкин. Иқтисодчи олимлардан С.Г.Мещеряков минтақада кичик бизнес фаолияти самарадорлигининг умумий тушунчасини бу иқтисодий самара ва илғор технологияларга бўлган харажатлар нисбатини ифодаловчи нисбий қиймат сифатида белгилайди. Бундай ҳолда, харажатлар ҳар бир даврда маълум бир ишлаб чиқариш бирлигини аниқ қийматини кўрсатади. Жорий харажатлар (иш вақти харажатлари, моддий харажатлар ва бошқалар) самара шаклида ифодаланади. Умумий иқтисодий самара эса кичик корхонанинг (ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш) бутун иқтисодий фаолияти натижаси ифодалайди. Умумий иқтисодий самара мутлақ қиймат билан тавсифланади ва маҳсулот сифатида – ижобий қиймат ва соф фойда сифатида бўлиши мумкин. Кичик корхонанинг барча иқтисодий фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун ресурс кўрсаткичи – корхонанинг умумий рентабеллиги қўлланилади1. Э.Хелферт нуқтаи назаридан эса кичик бизнес самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш учун унинг молиявий-иқтисодий натижаларини баҳолаш зарур. Корхона фаолиятининг молиявий ёки иқтисодий самарадорлигини тавсифловчи бир қатор кўрсаткичлар мавжуд бўлиб улар комплекс асосида кўриб чиқилиши керак. Муаллиф баҳоловчининг позициясига алоҳида эътибор беради: менежер, эгаси ёки қарз берувчи. Баҳоловчининг мақсадларига қараб, корхона самарадорлиги параметрлари тизими ҳам шаклланади. Менежер учун корхонанинг операцион фаолияти параметрлари, ресурслар самарадорлиги (меҳнат интенсивлиги, активлар айланмаси) ва бизнеснинг рентабеллик кўрсаткичлари муҳимдир. Корхона эгалари унинг фаолияти самарадорлигини фойда тақсимоти, асосий воситаларга инвестицияларни қайтариш нуқтаи назаридан баҳолайдилар. Кредиторлар учун корхонанинг бозорда барқарор ишлаши ва унинг рентабеллиги билан бир қаторда ликвидлик ва молиявий левераж тўғрисидаги маълумотлар алоҳида аҳамиятга эга2. Кичик бизнес корхона самарадорлигини баҳолашга иқтисодий ёндашув истеъмол қилинадиган ресурслар самарадорлиги тенденцияларини аниқлайди ва унга таъсир қилувчи омилларни аниқланган миқдорий баҳолаш орқали унинг сифат тавсифини беради. Корхона самарадорлигини баҳолашда активларнинг шаклланиши ва уларни баҳолашни тавсифлаш ва тузиш ҳам муҳимдир. Кичик корхона самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар тизимида иқтисодий ёндашув деб аталадиган кўрсаткичлар билан бир қаторда корхонанинг молиявий ҳолатини тавсифловчи молиявий кўрсаткичлар (молиявий барқарорлик ва ликвидлик кўрсаткичлари) бўлиши керак. Кичик бизнеснинг иқтисодий кўрсатгичлар даражаси минтақанинг иқтисодий самарадорлик даражасини жиҳатларини акс эттирувчи кўрсаткичлар блокидан иборат бўлади деб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан биз кичик бизнес соҳасини самарали таҳлил қилиш учун зарур бўлган барча мезонларга жавоб берадиган минтақа даражасида кичик бизнес фаолиятини баҳолаш методологиясини асосланиши керак деган хулосага келдик. Ишлаб чиқилган методологик асос кичик бизнес фаолиятини тавсифловчи кўрсаткичларнинг учта блоки бўйича интеграл индексларни ҳисоблашга асосланган бўлиб ва улар асосида минтақанинг муниципалитетининг аниқлаш имконини беради. Таҳлил алгоритм асосида бешта босқични ўз ичига олади. Download 41.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling