Иқтисодчи-педагог касбий маҳоратининг назарий-педагогик асослари
Талабаларда касбий хусусиятларини ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар
Download 0.52 Mb.
|
Бекзод. (1)
3.2. Талабаларда касбий хусусиятларини ривожлантириш бўйича олиб борилган ишлар.
Тажриба-синов ишларининг мақсади касб таълими йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлашда мустақил таълимни ташкил этиш, уларни мустақил таълим олишга ундовчи омилларни ривожлантириш имконини берувчи педагогик шарт-шароитлардан самарали фойдаланиш даражасини аниқлашдан иборат бўлди. Белгиланган мақсадга мувофиқ қуйидаги вазифалар ҳал этилди: - олий таълим муассасаларида касб таълими йўналиши бўйича бакалавр ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнини ёритувчи ўқув-меъёрий ҳужжатларни (Давлат таълим стандарти, ўқув режа, фан дастурлари ва ҳ.к) ўрганиш асосида ўқув-тарбия жараёнида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш бўйича назарий маълумотларни ўрганиш ва умумлаштириш; - анкета сўровлари ёрдамида касб таълими факультети талабаларининг мустақил таълимини ташкил этиш жараёнининг моҳияти борасидаги асосий тушунчаларни ўзлаштирганлиги ҳақидаги маълумотларни аниқлаш; - талабаларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг шаклланганлиги даражасини бевосита умумкасбий ва махсус фанларнинг мавзулари мисолида ҳамда мустақил бажариш учун берилган топшириқлар ёрдамида ўрганиш; - касб таълими факультети талабаларида мустақил таълим олиш хусусиятлари шаклланишига эришиш. Тадқиқотнинг асосий тажриба-синов ишлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида уч босқичда олиб борилди: Асословчи тажриба босқичида касб таълими йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнида мустақил таълимни ташкил этиш, уларда мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган педагогик фаолият ташкил этилди. Кўзда тутилган мақсадга эришишда касб таълими факультетида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув фаолияти кузатилди, улар билан суҳбат, анкета сўровлари ўтказилди. Бу ишлар тадқиқот йўналиши ва дастурини белгилаш имконини берди. Етакчи олимлар ва тажрибали педагогларнинг тадқиқот мавзусига оид илмий ишлари таҳлил қилинди. Мустақил таълимни амалга ошириш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тегишли мустақил ишлар мазмуни ва уларни бажариш методлари, шакллари ва воситалари белгиланди. Шакллантирувчи тажриба босқичида биз томондан тавсия этилган кўрсатма, йўриқнома, методик ишланмалар ва мустақил ишлаш шакллари асосида амалий-методик фаолият ташкил этилди. Талабалар фаолиятини бевосита ва билвосита педагогик кузатиш, улар иштирокида амалий тренингларни ташкил этиш, суҳбат, анкета сўрови ва мустақил ишлашга қаратилган амалий методлар ёрдамида уларда мустақил ишлаш кўникма ва малакалари, касбий сифатлар шакллантирилди. Талабаларда мустақил ишлаш қобилиятларининг шаклланганлик даражаси таҳлил қилинди. 3. Таъкидловчи тажриба босқичида касб таълими йўналиши бўйича бакалавр-ўқитувчиларнинг мустақил таълими ташкил этилиб, уларда мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражаси мустақил ишлаш топшириқлари асосида таҳлил қилинди ва қўлланилган методиканинг самарадорлиги, шунингдек уларда мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражаси аниқланди. 1 Касб таълими йўналиши бўйича таҳсил олаётган бўлажак иқтисодчи-педагогларга мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини шакллантиришда умумкасбий ва мутахассислик фанларини ўқитишнинг самарадорлигини янада ошириш борасида қилинган ишларни мустаҳкамлаш ҳамда камчиликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар, тавсиялар, шунингдек, бўлажак касб таълими ўқитувчиларида касбий билим, мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражасини аниқловчи мезонлар ишлаб чиқилди. Улар асосида талабаларнинг ўқув материалларини ўрганиш ва мустақил ишлаш жараёнида умумийликдан типиклик ва хусусийликни ажрата олиш малакаси, технологик жараёнларни лойиҳалаш, жиҳозлар ҳамда техник объектларни танлаш, касбий амалларни бажариш, схемалар тузиш малакаси, аудиторияда, аудиториядан ташқарида, ўқув устахонасида ва уйда мустақил ишларни самарали ташкил этиш малакаси, мустақил фикрлаш малакаси, ўз-ўзини назорат қилиш малакаси даражалари аниқланди. Тажриба-синов ишларининг якуний босқичида тажриба ва назорат гуруҳларига бириктирилган респондент-талабаларнинг мустақил ишлаш даражаларининг ортганлигини қайд этувчи кўрсаткичлар Стьюдент (Т) -мезони ёрдамида қайта таҳлил этилди. Анкета сўровлари натижасига асосланиб, тажриба ва назорат гуруҳлари талабаларида мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг шаклланганлик кўрсаткичлари жадвалда келтирилган. Талабаларнинг «Касб таълими методикаси» фанидан мустақил ишлаш кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражаси
Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling