Рақамли технологиялар вазирлиги,
Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Марказий банк,
Адлия вазирлиги
|
Ижрочилар маблағлари
|
Инновацион экотизимни яратиш ҳамда республикага етакчи хорижий IT-компаниялар, венчур жамғармалар ва молия технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни жалб қилиш мақсадида IT-паркда хорижий компаниялар учун Рақамли технологиялар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади.
Бунда, Ўзбекистон IT-бозорига йирик хорижий компанияларни кенг жалб этиш, Ўзбекистоннинг жаҳон майдонида инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек инновацион лойиҳалар амалга оширилишини рағбатлантириш имконияти яратилади.
|
1) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши қошида махсус ишчи гуруҳ шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини эксперт-маслаҳат жиҳатдан таъминлаш учун ишчи гуруҳга хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этиш;
|
2023 йил июль
|
2) лойиҳа гуруҳи томонидан амалдаги қонунчилик, молия технологиялар маҳаллий бозори ҳамда солиқ режими ва банк соҳасида тартибга солишнинг жорий ҳолатидан келиб чиқиб,хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда уни амалиётга жорий қилиш имкониятини комплекс таҳлил қилиш;
|
2023 йил октябрь
|
3) Рақамли технологиялар халқаро марказида хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режимни жорий қилиш, уларнинг молиявий фаолиятини тартибга солиш, «тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш каби масалаларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2023 йил декабрь
|
45.
|
«ICT WEEK UZBEKISTAN 2023» ҳафталигини ташкил этиш. Бунда:
1) ҳафталик доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
2) халқаро тадбирни ташкил этиш учун энг яхши таклифлар асосида ташкилотчини аниқлаш ва шартнома имзолаш.
|
2023 йил декабрь
|
|