Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ


Download 0.69 Mb.
bet2/37
Sana08.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1755098
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
ПФ-76 24.05.2023 (2)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 24 май,
ПФ-76-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Рақамли технологиялар вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари
Қуйидагилар Рақамли технологиялар вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:
а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкил этиш;
б) рақамли технологияларни жорий этиш, телекоммуникация ва почта алоқаси соҳалари, рақамли иқтисодиёт ва рақамли ҳукумат дастурларини амалга ошириш, космик ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, «давлат — фуқаро» ва «давлат — тадбиркор» тамойили асосида хизмат ва сервисларни рақамлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ривожлантириш ва устувор йўналишларини белгилаш;
в) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ҳамда хўжалик бошқаруви органларида ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш жараёнларини мувофиқлаштириш;
г) рақамли индустрияни ривожлантириш, мазкур соҳада технопарклар фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали маҳаллий ва хорижий компаниялар учун қулай шароитлар яратиш;
д) телекоммуникация ва почта алоқаси инфратузилмасини бошқариш ва уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда телекоммуникация соҳасида хизмат кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш;
е) телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, ахборот технологиялари, телекоммуникация ва почта алоқаси хизматлари сифати ва ахборот хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ҳамда ишончли учинчи тараф хизматини кўрсатиш;
ж) радиочастота спектридан фойдаланиш ҳамда мобил қурилмаларни рўйхатга олишни тартибга солиш, ахборот хавфсизлиги йўналишини ривожлантириш;
з) рақамли технологиялар соҳасида таълимни ривожлантириш, жумладан кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
и) ёшлар, аёллар ва аҳолининг бошқа қатламларининг рақамли билим ва кўникмаларини ошириш, мазкур соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш;
к) соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамлаштиришда устувор йўналишларни ишлаб чиқиш, соҳалар кесимида рақамлаштириш бўйича ўсиш нуқталарини аниқлаш ва амалга ошириш лозим бўлган лойиҳаларни шакллантириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармонига
2-ИЛОВА

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling