III. Рақамли ҳукумат тизимини ривожлантириш
18.
|
«Рақамли ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар платформаси орқали маълумотлар алмашувини ягона нуқтада тизимлаштириш. Бунда:
|
|
Вазирлик ва идоралар тегишлилиги бўйича
|
-
|
«Рақамли ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хусусий сектор ўртасида маълумотлар алмашинувини ягона нуқтада тизимлаштирилади.
|
1) давлат ахборот тизим ва ресурслари маълумотларини давлат органи ва ташкилоти бўлмаган учинчи шахсларнинг ахборот тизимларига тўғридан-тўғри интеграция қилиниши ҳолати бўйича хатлов ўтказиш ва маълумотларни Рақамли технологиялар вазирлигига киритиш;
|
2023 йил декабрь
|
2) давлат органи ва ташкилоти бўлмаган учинчи шахсларнинг ахборот тизимларига тўғридан-тўғри тақдим этилаётган маълумотларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг рақамли маълумотлар платформаси «digitaldata.uz»га тақдим этиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
|
2024 йил январь
|
3) технологик йўриқнома асосида рақамли маълумотлар платформаси «digitaldata.uz»га маълумотларни тақдим этишни йўлга қўйиш ҳамда давлат ахборот тизимлари ва ресурслари маълумотларининг давлат органи ва ташкилоти бўлмаган учинчи шахсларнинг ахборот тизимларига тўғридан-тўғри интеграция қилинишини босқичма-босқич тўхтатиш.
|
2023-2024 йиллар
|
19.
|
|