Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат


Рақамли технологиялар вазирлиги


Download 0.69 Mb.
bet24/37
Sana08.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1755098
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37
Bog'liq
ПФ-76 24.05.2023 (2)

Рақамли технологиялар вазирлиги

-

Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш орқалиёшларни IT соҳасига бўлган қизиқишини ошириш ҳамда IT соҳасида экспортни рағбатлантириш имкони яратилади.

1) тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2023 йил сентябрь

2) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил октябрь

57.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятини трансформация қилиш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда:




Рақамли технологиялар вазирлиги,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,
Тошкент ахборот технологиялари университети

-

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятини, жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда трансформация қилиш дастури ишлаб чиқилади:
нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларининг ах?орот технологиялари соҳасидаги ўқув дастурларини жорий этиш;
Университет филиалларини 2024 — 2027 йилларда босқичма-босқич мустақил олий таълим муассасалари сифатида қайта ташкил этиш;
стартап лойиҳаларни битирув малакавий иш сифатида қабул қилиш;
таълим ва амалиёт уйғунлиги асосида рақамли технологиялар ва ахборот тизимларининг инновацион ечимларини ишлаб чиқишга йўналтирилган ишлаб чиқариш лабораторияси фаолиятини йўлга қўйиш.

1) Университет фаолиятини трансформация қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2023 йил июль

2) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирликлар ва идораларга келишиш учун киритиш;

2023 йил октябрь

3) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил октябрь

58.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида нуфузли хорижий олий таълим ташкилотининг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув дастурларини жорий этиш.
Бунда:





Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling