Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Download 0.69 Mb.
|
ПФ-76 24.05.2023 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рақамли технологиялар вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш., 2023 йил 24 май, ПФ-76-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармонига 1-ИЛОВА Рақамли технологиялар вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари Қуйидагилар Рақамли технологиялар вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади: а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкил этиш; б) рақамли технологияларни жорий этиш, телекоммуникация ва почта алоқаси соҳалари, рақамли иқтисодиёт ва рақамли ҳукумат дастурларини амалга ошириш, космик ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, «давлат — фуқаро» ва «давлат — тадбиркор» тамойили асосида хизмат ва сервисларни рақамлаштириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ривожлантириш ва устувор йўналишларини белгилаш; в) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ҳамда хўжалик бошқаруви органларида ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш жараёнларини мувофиқлаштириш; г) рақамли индустрияни ривожлантириш, мазкур соҳада технопарклар фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали маҳаллий ва хорижий компаниялар учун қулай шароитлар яратиш; д) телекоммуникация ва почта алоқаси инфратузилмасини бошқариш ва уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда телекоммуникация соҳасида хизмат кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш; е) телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, ахборот технологиялари, телекоммуникация ва почта алоқаси хизматлари сифати ва ахборот хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ҳамда ишончли учинчи тараф хизматини кўрсатиш; ж) радиочастота спектридан фойдаланиш ҳамда мобил қурилмаларни рўйхатга олишни тартибга солиш, ахборот хавфсизлиги йўналишини ривожлантириш; з) рақамли технологиялар соҳасида таълимни ривожлантириш, жумладан кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш; и) ёшлар, аёллар ва аҳолининг бошқа қатламларининг рақамли билим ва кўникмаларини ошириш, мазкур соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш; к) соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамлаштиришда устувор йўналишларни ишлаб чиқиш, соҳалар кесимида рақамлаштириш бўйича ўсиш нуқталарини аниқлаш ва амалга ошириш лозим бўлган лойиҳаларни шакллантириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармонига 2-ИЛОВА Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling