Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат


Т/р Маълумот ва ҳужжатлар номи


Download 0.69 Mb.
bet35/37
Sana08.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1755098
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
ПФ-76 24.05.2023 (2)

Т/р

Маълумот ва ҳужжатлар номи

Маълумотлар базасини рақамлаштириш ҳамда уларни беришга масъул органлар

.

...

...

9.

Шахс тамомлаган мактабгача, бошланғич ва ўрта таълим (мактаб ва бошқа) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

.

...

...







».

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги «Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4321-сон қарорида 3-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) «Электрон ҳукумат» ва рақамли иқтисодиёт тизими доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
рақамли ҳукумат тизимига ўтиш ва уни ривожлантириш ишларини ўзаро мувофиқлаштириш — «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан;
рақамли ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, рақамли ҳукумат лойиҳаларини амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш — Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан;
ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва электрон ресурсларини яратишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш — вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади;».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ««Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4328-сон қарори 3-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«лойиҳаларни амалга ошириш натижасида ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини «Рақамли ҳукумат»нинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрида рўйхатдан ўтказиш ва амалиётга жорий этишга уларнинг техник топшириқ ва ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосалари олинганидан сўнг рухсат берилади;
ижобий хулосага эга бўлмаган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини фойдаланишга қабул қилиш, ишга тушириш ҳамда «Рақамли ҳукумат» доирасидаги тизимлар ва сервислар билан интеграция қилишга йўл қўйилмайди»;
б) бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 мартдаги «Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4642-сон қарорининг 5-банди иккинчи хатбошисидан «бир йиллик» сўзлари чиқариб ташлансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 июлдаги «Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4771-сон қарорининг 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар йили давлат мулкини ижарага беришда Радио, уяли алоқа ва пейджер алоқаси (иншоотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудуд доирасида) фаолияти бўйича ставкалар ҳамда қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар миқдори тасдиқланишида бир йилга 1 кв.м. учун ижара тўлови таянч ставкасининг ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати бошқа фаолият турлари бўйича ўртача ўсиш суръатлари даражасида белгиланади».
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-104-сон қарорига 2-илова қуйидаги мазмундаги 7-позиция билан тўлдирилсин:

«








Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling