Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]


Download 0.64 Mb.
bet16/27
Sana14.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1268346
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
46 31.01.2022

12-боб. Якунловчи қоидалар
47. Электрон тендер натижаларини расмийлаштириш, тузилган пудрат шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этиш, пудрат шартномаси мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Мазкур Низом талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон тендер бўйича шикоятлар, низо ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун ишчи орган этиб — Қурилиш вазирлиги белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Мазкур Низом талабларига мувофиқ тузилган шартномалар бўйича қурилиш муддатини узайтириш, буюртмачи томонидан Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (объектлар бўйича манзилли рўйхатлар мазкур вазирликлар билан келишилишини инобатга олган ҳолда) ва Қурилиш вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда электрон имзоланган пудрат шартномаси шартларига ўзгартириш киритиш юзасидан қўшимча шартнома бўйича маълумотлар платформага юкланмайди. Электрон имзоланган пудрат шартномаси ижроси бўйича маълумотлар, шу жумладан, унга қўшимча шартномалар ғазначилик тизими томонидан интеграция орқали платформага юборилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
49. Оператор тендерга тааллуқли барча ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлайди.
50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling