Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]


Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш


Download 0.64 Mb.
bet17/27
Sana14.03.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1268346
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
46 31.01.2022

Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш
ТАРТИБИ

Босқичлар




Субъектлар




Амалга ошириладиган тадбирлар




Муддатлар






















1-босқич




Давлат буюртмачиси




1. Молия вазирлигининг Ғазначилиги тизимида рўйхатдан ўтади.




Белгиланган муддатда






















2-босқич




Давлат буюртмачиси




1. Тендер предметининг номи ва Ғазначилик тизимидаги шахсий ҳисобварағини киритади.
2. Объектнинг идентификация рақамини киритади.




30 дақиқа






















3-босқич




Давлат буюртмачиси




1. Платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда шартнома имзолайди.
2. Электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади.




2 иш куни






















4-босқич




Тендер ташкилотчиси




1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.
2. Электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади.
3. Платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради.




3 иш куни мобайнида






















5-босқич




Талабгор




1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади.
2. Эълонга мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган ҳудудга (жойнинг ўзига) чиққан ҳолда объектни ўрганиб чиқади.
3. 24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади.




10 иш куни мобайнида






















6-босқич




Талабгор




Шахсий кабинети орқали харид предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага СТИР хос рақамини киритади.




5 дақиқа ичида






















7-босқич




Платформа




Киритилган оферентнинг СТИРи бўйича платформа вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларни:
а) «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан соҳавий электрон рейтингда мавжудлиги ҳамда харид предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини;
б) Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан муддати ўтган қарздорлигининг мавжуд эмаслигини ҳамда жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини;
в) Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобрақамида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини;
г) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини;
д) Давлат статистика қўмитаси ва Солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини;
е) Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияларида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини;
ж) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини;
з) ушбу босқичдан ижобий натижалар билан ўтган оферентлар Низомга 2, 3, 4 ва 5-иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди. Платформа тизимда юкланган ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ва 95 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан ортиқ ёки кам эмаслигини.
Ушбу босқичнинг юқоридаги кўрсаткичларидан ўтган талабгор оферент ҳисобланади ҳамда шундан сўнг платформа тендер предметининг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобрақамга пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади.




10 дақиқа ичида






















8-босқич




Платформа




1. Оферентлар таклифларини тегишли формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди.
2. Ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди.




Автоматик равишда






















9-босқич




Платформа




Баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради




5 дақиқа






















10-босқич




Платформа




Электрон тендерда ғолиб бўлган қурилиш-пудрат ташкилотига акцепт юборади.




10 дақиқа






















11-босқич




Ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти




Акцептни тасдиқлагандан сўнг 1 кундан кейин тендер предмети бўйича пудрат шартномаси электрон шаклда имзоланган ҳисобланади. Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 1 куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, акцепт захирадаги ғолибга юборилади ва захирадаги ғолибга қўшимча 1 куни ичида акцептни тасдиқлашга муддат берилади.




1 кун ичида






















12-босқич




Давлат буюртмачиси




Тендер предмети бўйича электрон имзоланган пудрат шартномаси шартлари бажарилишини назоратга олади.




шартнома шартларига мувофиқ






















13-босқич




Платформа




Объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати суммасини ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотлар ва оферентларнинг банк ҳисобрақамига банк харажатлари ҳамда ғолиб/захира ғолибининг (акцепт тасдиқланган тақдирда) кафолат суммасидан танлов ташкилотчиси харажатларини автоматик тўлаш учун тегишли сумма ушланган ҳолда автоматик равишда қайтарилади.




3 иш куни мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

________________________________________________________________________________________

(оферент номи)




ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ БАЖАРИШГА НАРХ ТАКЛИФИ




________________________________________________________________________________________

(тендер предметининг номи)




1. Биз, оферент сифатида қуйида имзо чекувчилар:
тендер предмети бўйича эълонда бириктирилган лойиҳа асосида тендер предмети жойлашган манзилга чиқиб ўрганганимизни;
пудрат шартномасини имзолашдан ёки имзолангандан сўнг объектни қуришдан бош тортганимизда, платформа томонидан 24 ой давомида электрон тендерга автоматик равишда қўйилмаслигимиз тўғрисида хабардорлигимизни;
электрон тендер шартларига ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ акцептни тасдиқлашимиз натижасида автоматик равишда имзоланган пудрат шартномамизга асосан барча ишларни сўм (ҚҚС ни ҳисобга олган ҳолда) сифатли бажаришимизни ва таклиф муддатимизда тугатишимизни тасдиқлаймиз.
2. Бизнинг таклифимиз тендер таклифларини баҳолаш кунидан бошлаб 60 календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
3. Биз, ғолиб/захира ғолиби — оферент платформа томонидан юборилган акцептни тасдиқлашимиз, биз (оферент) сиз (буюртмачи) билан автоматик равишда пудрат шартномасини электрон имзолаганлигимиз ҳамда ушбу шартнома бўйича мажбуриятни олишимизни ва унинг ижросини таъминлашимизни тасдиқлаймиз.
4. Қурилиш жараёнига жалб қилинган ёлланма ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаймиз.
5. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни биринчи молия йили мобайнида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз.




Ташкилот раҳбарининг имзоси:
Тузилган санаси: 20___ йил «___» ______________»

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2022 й., 09/22/665/1059-сон)
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА


Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling